Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Судьялар захирасига қандай кириш мумкин?

13.04.2017

«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги Қонун кучга кирди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан кўзда тутилишича, Судьялар олий кенгаши (кейинги ўринларда  - Кенгаш) судьялар ҳамжамиятининг органи бўлиб, у суд ҳокимиятининг мустақиллиги конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашади.

 

Кенгаш кимлардан иборат?

 

Кенгашга 21 нафар киши киради:

  • Кенгаш раиси – Президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг Сенати томонидан тайинланади;
  • раис ўринбосари – Президент томонидан тасдиқланади ва Кенгаш ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот марказига бошчилик қилади;
  • 11 нафар судья –  Кенгаш раисининг тақдимига биноан Президент томонидан тасдиқланади;
  • котиб ва Кенгашнинг 7 нафар аъзоси – Президент томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ҳуқуқ соҳасидаги юқори малакали мутахассислар орасидан тасдиқланади.

 

Кенгаш аъзоларининг икки тоифаси ажратилади:

1) доимий асосда фаолият юритувчи – раис, котиб ва 11 нафар судья;

2) жамоатчилик асосида фаолият юритувчи – раис ўринбосари ва Кенгашнинг судья бўлмаган 7 нафар аъзоси.

 

Кенгаш ичида қандай бўлинмалар мавжуд?

 

Кенгаш тузилмасида Суд инспекцияси, Ижро этувчи девони ва шўъбалар фаолият юритади. Кенгаш ҳузурида эса – Тадқиқот маркази фаолият кўрсатади.

 

Кенгашнинг ўзи юридик шахс ҳисобланади ҳамда герб тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга.

 

Кенгашнинг ваколатлари қандай?

 

Янги орган кенг ва муҳим ваколатларга эга:

  • судьялик лавозимига номзодлар захирасини шакллантиради;
  • судьялик лавозимларига номзодларни танлов асосида танлашни ташкил этади;
  • Олий суднинг раиси, раис ўринбосарлари ва судьялари лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Президентга таклифлар киритади;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари ҳамда раис ўринбосарлари, Ҳарбий суднинг раиси лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Президентга тақдимномалар киритади;
  • ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьяларини Президент билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди;
  • Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялик лавозимларига тавсия этиладиган номзодлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қонунга мувофиқ хулосалар (тақдимномалар) киритади;
  • судьяларни уларнинг ваколатлари муддати даврида ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига ўз аризаларига асосан Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра қайтадан тайинлайди;
  • судьяларни Қорақалпоғистон Республикаси судларининг судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьялари лавозимларига ўз аризаларига асосан Судьялар олий малака ҳайъатининг тавсиясига кўра қайтадан тайинлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритади (тугатилган Олий малака комиссияси билан адаштирмаслик керак – таҳр.);
  • Президент томонидан тайинланадиган ёки Олий Мажлис Сенати томонидан сайланадиган судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Президентга тақдимномалар (таклифлар) киритади;
  • қонунда назарда тутилган ҳолларда ҳарбий судларнинг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судьяларини, туманлараро, туман, шаҳар судларининг раислари ва судьяларини Президент билан келишилган ҳолда лавозимидан озод қилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьяларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига хулосалар киритади;
  • судьяларни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Президентга тақдимномалар киритади;
  • судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқади ва материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборади;
  • судьяларни жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан хулоса беради;
  • суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ва ягона суд амалиётини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифларни Олий суд Пленуми кўриб чиқиши учун киритади;
  • судьяларнинг малака ҳайъатлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларнинг фаолиятини текширади, судьяларнинг малака ҳайъатлари раислари ҳисоботларини эшитади;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқади;
  • судьяларнинг фаолиятини уларнинг касбига муносиблиги нуқтаи назаридан ўрганади;
  • Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодексини тасдиқлайди;
  • судьяларнинг фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
  • судьяларни касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этишга доир дастурни тасдиқлайди;
  • Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директорининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини ҳар йили эшитади;
  • судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларнинг, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларнинг шахсий ва касбий сифатлари даражасини ўрганиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
  • Судьялар олий кенгашининг Регламентини тасдиқлайди.

 

Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

Кенгашнинг қарорлари қандай қабул қилинади?

 

Кенгашнинг қарорлари унинг мажлисларида оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Кенгаш мажлислари масалаларнинг тайёрланишига қараб ўтказилади ҳамда унинг таркибининг камида 2/3 қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

 

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси 1 овозга эга. Раис ҳар доим охирида овоз беради. Овозлар тенг бўлган ҳолатда раиснинг фикри ҳал қилувчи ҳисобланади.

 

Кенгаш аъзоларининг овоз бериши ёпиқ мажлисда ўтказилади. Овоз бериш чоғида Кенгаш аъзоларидан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди. Кенгаш аъзоси маслаҳатлашув сирини ошкор этишга ҳақли эмас.

 

Судьялик лавозимларига номзодлар захираси қандай шакллантирилади?

 

Кенгаш судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасини (кейинги ўринларда - захира) шакллантиради.

 

Захирага киритиш учун ариза бериш керак.

 

Захирага судьялик лавозимлари учун зарур билимга эга бўлган, етарли ҳаётий тажрибага ва бенуқсон обрў-эътиборга эга юқори малакали юристлар орасидан 30 ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари киритилиши мумкин.

 

Қуйидаги шахслар захирага киритилиши мумкин эмас:

  • муқаддам судланганлар;
  • одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларга ёки жисмоний нуқсонларга эга бўлганлар;
  • белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
  • ўз касбий фаолиятига мос келмайдиган қилмишлар содир этганлиги учун ваколатлари олдинги иш жойи бўйича белгиланган тартибда тугатилганлар.

 

Бенуқсон обрў-эътибор, ҳалоллик, лаёқатлилик, етарли ҳаётий тажрибага эгалик, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликларнинг ёки жисмоний нуқсонларнинг мавжуд эмаслиги биринчи марта тайинланадиган судьяларни танлашнинг асосий мезонларидир.

 

Судьялик лавозимларига биринчи марта тайинланадиган номзодларни, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимларига номзодларни танлашда Кенгаш томонидан белгиланадиган тартибда турли ўрганиш усулларидан — суҳбат ўтказишдан, мустақил экспертлар томонидан тест синовидан ўтказишдан, берилган муаммолар бўйича мавзуга оид рефератлар тайёрлашдан, экспресс сўровлардан фойдаланилиши мумкин.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19