Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Суғурта хизматлари электрон шаклда кўрсатилади

07.12.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2022 йилдаги “Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 694-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжатга мувофиқ:

  • 2022 йил 31 декабрга қадар барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилиб, барча суғурта компанияларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинади;
  • 2023 йил 1 мартга қадар ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобиль илова ишга туширилади;
  • 2023 йил 1 июлга қадар ягона мобиль илова орқали бошка мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта даъволарига оид аризаларни онлайн тарзда юбориш амалиёти жорий этилади.
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузурида “Call-марказ” ташкил этилади.

 

Ҳужжат билан Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда. Унга кўра, суғуртанинг барча турлари электрон тарзда расмийлаштирилади. Низомда шунингдек суғурта шартномасини расмийлаштириш, уни муддатидан олдин бекор қилиш, суғурта полисларини рўйхатга олиш, хабарномалар юбориш тартиби белгиланмоқда.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.03.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.