Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Суғурталовчиларнинг жами капитали 2,4 баравар ошади

06.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Бундай имконият суғурта ташкилотлари устав капиталининг минимал миқдорини 2020-2022 йилларда босқичма-босқич ошириш туфайли юзага келади (Президентнинг 2.08.2019 йилдаги ПҚ-4412-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, суғурталовчининг бошланғич устав капитали муассислар томонидан лицензия олиш пайтига шакллантирилган бўлиши ва белгиланган минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак. Устав капитали камида 90% муассисларнинг (иштирокчиларнинг) пул маблағлари билан шакллантирилади. Кредитга, гаровга олинган маблағлар ва бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш мумкин эмас.

 

Суғурта ташкилотларининг жами устав капитали 2019-2022 йилларда 2,4 баравар – ҳозирги 0,8 дан 1,2 трлн сўмгача оширилиши керак.  Хусусан, суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) устав капиталининг минимал қийматини босқичма-босқич ошириш бундай натижаларга эришишда ёрдам беради. 

млрд сўм

Суғурта фаолиятининг турлари

Амалдаги қиймат 

2020 йил 1 июлдан

 

2022 йил 1 июлдан

 

Ихтиёрий суғурта:

 

 

 

умумий суғурта

7,5

15

20

ҳаётни суғурта қилиш тармоғида

10

Мажбурий суғурта (умумий суғурта ёки ҳаётни суғурта қилиш тармоғида)

15

25

35

Фақат қайта суғурта

30

35

45

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида чоп этилган ва 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16