Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Сунъий интеллект технологиялари соддалаштирилган режимда жорий этилади

28.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.08.2021 йилдаги «Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5234-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 17.02.2021 йилдаги «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4996-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Махсус режим этиб унинг доирасида сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш тушунилади. У Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини ҳисобланади. 

 

Махсус режим талабгорлари учун:

  • махсус режим талабгорларининг аризалари беш иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
  • рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
  • рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади;
  • ваколатли давлат органи тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилайди.

 

Бундан ташқари, махсус режим иштирокчиларига Президентнинг 30.06.2017 йилдаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5099-сон Фармони билан IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.

 

Махсус режим фаолиятининг муддати беш йилни ташкил этади ҳамда унинг фаолият муддатини узайтириш «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.