Рақамли технологиялар вазирининг буйруғи (14.03.2026 й. АВ рўйхат рақами 3787-сон) билан «Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидалари» тасдиқланди.
Ахлоқий нормалар – бу сунъий интеллект технологиялари ва тизимлари, шунингдек, сунъий интеллект ечимларини яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш жараёни иштирокчилари учун хавфсизлик ва ахлоқ стандартларини белгиловчи асосий қоидалар ва талаблар.
Ахлоқ қоидаларининг мақсади сунъий интеллект технологияларига асосланган тизимлардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчилар сунъий интеллект технологиялари ва тизимлари ёрдамида қабул қилинган қарорларни якуний деб қабул қилмасликлари керак.
СИ лойиҳалари иштирокчилари қуйидаги тамойилларга амал қилишлари керак:
- қонунийлик;
- шахс, жамият ва давлат манфаатлари ҳамда атроф-муҳит муҳофазасининг устуворлиги;
- тушунарлилик;
- масъулият ва назорат;
- адолатлилик ва камситишнинг йўқлиги;
- очиқлик ва шаффофлик;
- маълумотларни ҳимоя қилиш;
- ишончлилик ва хавфсизлик.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.06.2026 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова




