Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Сурхонгеология” давлат корхонаси ташкил этилди

04.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

У Давлат геология қўмитаси тизимидаги “Ҳисоргеология” ДКнинг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси негизида ташкил этилди (21.09.2019 йилдаги 791-сон ВМҚга қаранг).

 

Қуйидагилар “Сурхонгеология” ДКнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгиланди:

  • Сурхондарё вилояти минерал-хомашё базасини жадал ривожлантириш, ҳудудда фойдали қазилмаларнинг янги турларини ва уларнинг саноатбоп конларини аниқлаш ҳамда янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш учун замин яратиш;
  • ҳудуднинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича узоқ, ўрта муддатли ва йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бунда геология-қидирув ишларининг самарали бажарилишини таъминлаш;
  • геология-қидирув ишларини бажаришда замонавий техника ва технологияларни, жаҳонда эътироф этилган илғор услубларни, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
  • маҳаллий кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини мунтазам равишда ошириш, замонавий билим олишлари ва тажриба орттиришлари учун кенг имкониятлар ва зарур шарт-шароитлар яратиш, меҳнатни рағбатлантиришнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

 

Янги корхонанинг сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, корхонанинг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш Давлат бюджети (минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва кўпайтириш йиллик давлат дастури доирасида), Давлат геология қўмитасининг махсус ҳисоб рақамлари маблағлари, хўжалик шартномаларидан олинган даромадлар ҳамда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

 

Давлат геология қўмитаси бир ой муддатда “Сурхонгеология” ДКнинг уставини ва тузилмасини (бошқарув ходимларининг чекланган сони 12 нафардан иборат) ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши, корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилишини ва кейинчалик унинг самарали фаолиятини таъминлаши керак.

 

“Ҳисоргеология” ДКнинг Сурхондарё дала геология-қидирув экспедицияси объектларида фойдаланилаётган асосий воситалар ва товар-моддий бойликлари “Сурхонгеология” ДКга оператив бошқаришга ўтказилади.

 

“Сурхонгеология” ДКнинг маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ва унга яқин ҳудуддаги бино ва иншоотларга жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум