Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларда павловния плантациялари барпо этилади

30.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 йилдаги «Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 520-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, ёғоч ва ёғоч қириндили хом ашё ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек, аҳолининг муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қуйидагилар тасдиқланди:

  • сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этишнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун талаб қилинадиган кўчатлар миқдорининг прогноз кўрсаткичлари.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларига павловния етиштириш учун ижара ҳуқуқи асосида ер участкалари ажратилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Бунда ёғоч ва ёғоч қириндили хом ашё ишлаб чиқаришни етарли хом ашё билан таъминлаш, мебель ва пеллет (биоёқилғи) ишлаб чиқариш саноати самарадорлигини ошириш мақсадида павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилади.

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўзгеодезкадастр билан биргаликда икки ой муддатда ўрмон хўжалиги ерларини хатловдан ўтказиб, павловния плантацияларини электрон хариталарга жойлаштиради.    

 

Тошкент давлат аграр университети ва бошқа илмий муассасалар билан биргаликда республикада илм-фан ва инновацион технологияларга асосланган уруғсиз, стерил дурагай кўчатларини in-vitro, қаламча ва бошқа вегетатив усулларда тайёрлаш ва кўпайтириш бўйича бир ой муддатда тавсиялар ишлаб чиқиб, ўзларининг веб-сайтларида жойлаштиришни таъминлайди.

 

Асаларичилар уюшмасига павловния плантацияларида сифатли асал етиштириш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш тавсия этилди.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ТИВ ва ССП билан биргаликда икки ой муддатда павловния дарахти плантацияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, уларга хорижий ва маҳаллий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

 

«Ўзстандарт» агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда павловния ёғочи ва ёғоч қириндиси импортининг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиши керак.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб павловниядан қурилиш материаллари ва мебель саноатида, тиббиётда, ободонлаштиришда фойдаланиш муаммолари билан боғлиқ илмий-тадқиқот, инновация ишлари ҳамда стартап лойиҳаларини шакллантириш бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танловлар ўтказади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.