Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Сувга қудуқларни бурғулаш тартиби тасдиқланди

10.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2017 йилдаги 430-сон “Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётганда биз  унинг шарҳини тайёрлаган эдик. Батафсил – бу ерда.

 

Ўрнатилишича, рухсатнома сувга қудуқларни бурғулаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга, техник имкониятлари ва зарур бўлган соҳа кадрлари мавжуд бўлганда, ҳар бир қудуқ учун алоҳида берилади.

 

Рухсатномани олиш учун аризачи тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига аризани тақдим этади. Ариза қуйидагиларни ўз ичига олиши даркор:

 

  • аризачининг тўлиқ расмий номи кўрсатилган рухсатнома олиш учун ариза;
  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртмачи ва аризачи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун мўлжалланган ер майдонига буюртмачининг ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  • ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
  • давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;
  • аризачининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари;
  • аризачининг тегишли мутахассислари ҳақидаги маълумотлар, уларнинг диплом нусхалари.

 

Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Бунда рухсатнома олиш қуйидагилар учун талаб этилмайди:

 

  • жисмоний шахслар учун чуқурлиги 25 метрдан кам бўлган қудуқларни бурғулаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда;
  • Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳар йилги минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 


Самир Латипов.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16