Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Технопарк Дирекциясига жами даромаднинг 2 фоизини ким тўлайди Оғирлик ва габарит назорати пунктини қандай ижарага олиш мумкин II гуруҳ ногирони мол-мулк солиғи бўйича имтиёзни қандай қўллаши мумкин Импорт операциялари бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади

Тадбиркорлар учун фаолият юритиш шароитлари яхшиланади

04.09.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

 

Жорий йилнинг 20 август куни ўтказилган Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида келиб тушган 12 мингта мурожаатда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббуслардан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати;
  • Амалий тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат билан шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб давлат дастурлари асосида кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга барча тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари жалб этилади. Уларга ўз ресурслари ҳисобидан (Президентнинг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарори асосида амалга оширилаётган Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида кичик тадбиркорлик субъектларига 100 млн сўмгача миқдорда ажратиладиган) гаровсиз микрокредитлар миқдорини 300 млн сўмгача оширишга рухсат этилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб электрон онлайн-аукцион савдоларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

2024 йил 1 ноябрга қадар тадбиркорлик субъектларига электр энергияси ва табиий газ учун олдиндан тўловни амалга оширишда электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига шартномавий лимитлар оширилиши ва шартномавий лимитлардан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўлов камида 10 бараварга камайтирилиши лозим.

 

Шунингдек, экспорт операциялари бўйича ҚҚС суммалари ўрнини қоплашда қуйидагилар белгиланди:

  • солиқ тўловчилардан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатларни солиқ органларига тақдим этиш талаб этилмайди;
  • божхона органлари томонидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинуви воситасида солиқ органларига товарлар божхона  чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун асос бўлади.

 

Фармон билан 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи, 2025 йил 1 январдан бошлаб – умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига 2028 йил 1 январга қадар ҳар ойнинг 25-санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қуйидаги миқдорларда республика бюджетидан қайтариш тизими жорий этилади:

  • умумий овқатланиш корхоналарига, агар уларнинг ойлик товар айланмасининг нақд пулсиз шаклдаги (тўлов терминаллари ёки мобиль тўловлар орқали) қисми:
  • 60 фоиздан ортиқ бўлса – бюджетга тўланган ҚҚС суммасининг 40 фоизи миқдорида;
  • 60 фоиздан кам бўлса – тўланган ҚҚС суммасининг 20 фоизи миқдорида;
  • туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига – тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи миқдорида.

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб очиқ ҳолатда юритиладиган Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестри жорий этилади, 2025 йил 1 январдан бошлаб эса назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб туришга фақатгина Реестрга киритилган омиллар асосида йўл қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 30 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2024-11-01
  • USD:12780.09 (+0.00) сум
  • EUR:13889.40 (+0.00) сум
  • RUB:131.67 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг