Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўзгартирилди

07.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (9.02.2017 йилдаги 66-сон ВМҚ билан тасдиқланган) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. Улар қарор эълон қилингандан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Хусусан, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари тўланади (илгари божлар Низомнинг 2-иловаси билан белгиланган эди).

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар ставкаларининг янги миқдорлари белгиланди (Низомга 2-илова).

 

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган йиғимлар 

СТАВКАЛАРИ

 

Т/р

Амалга ошириладиган

ҳаракатлар

Йиғимлар миқдорлари

ўзи келиб

Интернет жаҳон ахборот

тармоғи орқали

I. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш*

1.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳномани бериш

БҲМнинг 1 баравари миқдорида

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

II. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотларни бериш, махфий ахборот бундан мустасно

2.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма

Бепул

Бепул

3.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

БҲМнинг 0,25 баравари миқдорида

4.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш

БҲМнинг 5%и миқдорида

БҲМнинг 2,5%и миқдорида

5.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш

БҲМнинг 0,5 баравари миқдорида

БҲМнинг 0,25 баравари миқдорида

6.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно

Бир қатори – БҲМнинг 0,5%и миқдорида, лекин БҲМнинг 10 бараваридан ошмаган миқдорда

* 2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида

 

Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ариза шакли қўшимча позициялар билан тўлдирилди (Низомга 5-илова).

 

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2021 йилдан кучга киради.
 

Лола Абдуазимова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16