Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Молия вазирлиги МҲХС асосида Ҳисоб сиёсати бўйича услубий тавсияларни эълон қилдиАгар қоғоз шаклидаги ҳисобварақ-фактуралар ўзини намоён қилган бўлса, нима қилиш лозим?“Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш зарурми?

Таълим муассасаларида «Мактабда шахмат» лойиҳаси амалга оширилади

18.01.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14 январь куни «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • «Мактабда шахмат» лойиҳасини амалга ошириш;
  • болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни оммавийлаштириш;
  • шахмат инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини ташкил қилиш;
  • шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, шунингдек халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

  • Президентнинг 9.08.2018 йилдаги ПҚ-3906-сон қарори билан 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилади ва шу муносабат билан яна қўшимча 150 та мактабни шахматга ихтисослаштирилади;
  • танлов асосида 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2-4-синф ўқувчиларини «Жисмоний тарбия» фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади;
  • қолган барча умумий ўрта таълим мактаблари 2-4-синф ўқувчилари «Жисмоний тарбия» фани доирасида шахматга ўқитилади;
  • Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади;
  • бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси;
  • жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинма;
  • Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури  ҳамда уни 2021 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;
  • Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари);
  • Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари рўйхати;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022-2024 йилларда болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини ташкил қилиш режаси;
  • Ўзбекистонда шахматни жадал ривожлантириш бўйича республика кенгаши таркиби;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шахматни жадал ривожлантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби.

 

Шунингдек шахмат бўйича мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz) ҳамда таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базаси яратилади. Платформа орқали шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар онлайн режимида ўтказилади, уларнинг ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

2021 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги турнирлар ўтказилади:

Тошкент шаҳрида:

  • Президент соврини учун халқаро шахмат турнири
  • Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т.Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир;
  • шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М.Қосимжонов халқаро турнири;

 

Самарқандда:

  • «Соҳибқирон кубоги» халқаро шахмат турнири;

Хивада:

  • «Ал-Беруний» халқаро шахмат турнири;

Бухоро, Термиз ва Хивада:

  • «Туризм ва шахмат ҳафталиги».  

 

Маълумот учун:

- Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар ташаббуси билан 2019 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг шахматни ривожлантириш бўйича махсус резолюцияси қабул қилинган ва ушбу резолюцияга мувофиқ 20 июль Бутунжаҳон шахмат куни этиб эълон қилинган;
- Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2019 йил 16 февралдаги навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси қарори билан Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби негизида Халқаро шахмат академияси ташкил этилган. У шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик ва тайёрловнинг асосий базаси ҳисобланади.

 

Эльмира Сиразиева.