Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Таълим сифатини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги инспекция кузатиб боради

26.07.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2017 йилдаги 515-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2909-сон қарорига асосан Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси  (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси деб юритилади) ташкил этилган.

 

Унинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

  • таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
  • ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;
  • Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш;
  • хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш)ни ташкил этиш;
  • республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
  • таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш.

 

Давлат инспекциясига бошлиқ бошчилик қилади, у ўринбосарга эга. Улар Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинади. Бошлиқ мақомига кўра вазирга, бошлиқ ўринбосари эса вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 108 нафарни ташкил қилади. Давлат инспекцияси ходимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

 

Давлат инспекцияси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган.

 

Ҳар бир олий таълим муассасасида  - Назорат бўлими

 

Республиканинг барча олий таълим муассасалари тузилмасида ўз штатлари доирасида таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилади. Бўлимда 3 нафар  ходим бўлади: бошлиқ (ойлик иш ҳақи декан лавозимига тенглаштирилган) ва 2 нафар бош мутахассис. Улар Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

 

Бўлимлар талабалар билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш ҳамда олий таълим муассасасини ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим муассасаси ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш билан шуғулланади.

 

Янги йиғимлар жорий қилинади

 

Жорий йилнинг 1 октябридан:

  • умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларга малака тоифасини беришда  - ЭКИҲнинг 1 баробари миқдорида;
  • нодавлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун  - ЭКИҲнинг 10 баробари миқдорида йиғим жорий этилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16