Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи олдида қарз йўқ, лекин инкассо қўйилди: компания ундирувни тўхтатишга қандай муваффақ бўлди Божхона ҚҚСини мамлакат ичкарисида ортиқча тўлов ҳисобига ким камайтира олади Фоизсиз қарз шартномаси: қандай қилиб хатоларсиз расмийлаштириш мумкин Фоизсиз қарз шартномаси: қандай қилиб хатоларсиз расмийлаштириш мумкин

Танловдан ўтмади – нотариус лавозимидан маҳрум бўлди

15.01.2018

 

Адлия вазирининг буйруқлари (6.01.2018 йилда 2151-4, 2149-7 ва 2165-10-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан нотариат органлари фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжатлар билан қуйидаги шахслар томонидан тақдим этиладиган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ва меҳнат дафтарчаси нусхаларининг нотариал тасдиқланиши бекор қилинди:

  • малака имтиҳони топшириш учун нотариус лавозимига номзодлар;
  • ишга қабул қилиш чоғида нотариус стажёрлари (ушбу ҳолда меҳнат дафтарчаси нусхаси талаб этилмайди);
  • нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танловда иштирок этиш истагини билдирган шахс.

 

Маълумот учун: давлат нотариал идораларидан бирида нотариус лавозими ўрни бўшаганда ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилганда танлов малака имтиҳонини топширган шахслар ўртасида ўтказилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, энди адвокат мақомини олиш ва адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтиш мақсадида малака имтиҳонини топшириш учун ҳам ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхаларини тақдим этиш талаб этилмайди.

 

Шунингдек, Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги қўшимча киритилди. Нотариус лавозимида ишлаётган шахс танловда иштирок этиб, ғолиб деб топиш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилади ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

 

Маълумот учун: энг кўп балл, бироқ танловда тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 50%ини тўплаган номзод ғолиб деб ҳисобланади.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 8.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатларнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва улар билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.