Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Tashkent Pharma Park” илмий-ўқув қисмларини яратиш лойиҳаси амалга оширилади

06.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2022 йилдаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш” (I  босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 152-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4574-сон қарорига асосан Тошкент вилояти Зангиота туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилганди.

 

Кластер ўз ичига илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар, фармакопея маркази ва меҳмонхонага эга симпозиумлар марказидан иборат ўз инфратузилмасига эга бўлган Фармацевтика техник университети, шунингдек инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқариш бўйича саноат зонасини ташкил этишни қамраб олган.

 

Лойиҳани иккита босқичда қурилиш-монтаж ишларини босқичма-босқич молиялаштириш ва амалга ошириш билан рўёбга чиқариш назарда тутилган.

 

Биринчи босқичда  кўп тармоқли университетнинг ўқув бинолари, ўқув-илмий лабораториялар, клиник олди тадқиқотлар маркази, фармакопея маркази, кутубхона, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, турар жой қуриш амалга оширилади.

 

Корея Республикаси Ҳукумати томонидан Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) томонидан Ўзбекистон Республикасига 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга 83,7 млн АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этилди.

 

Лойиҳанинг умумий қиймати 98,6 млн АҚШ долларига тенг ТИА ишлаб чиқилган. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги лойиҳани амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-ўқув қисмларини яратиш” (I босқич) лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • EDCF бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоизни тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16