Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил учун хорижий автотранспортнинг кириши ва транзити бўйича йиғим ставкалари тасдиқланди 2026 йил январь ойида қандай статистика ҳисоботларини топшириш керак СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар СК-2026: Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ўзгаришлар

Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати қандай ташкил этилади

26.12.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2025 йилдаги 819-сон қарори билан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид бир қатор низомлар тасдиқланди. Улар йўриқномалар ва ходимларни ўқитишдан тортиб, йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларни тайинлашгача бўлган асосий масалаларни тартибга солади.

 

Жумладан, ҳужжат билан қуйидагилар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди:

  • ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериш, ўқитиш ва билимларни текшириш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил.

 

Янги талабларга кўра, иш берувчи ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимини жорий этиши, соҳа қонунчилигига риоя этилишини таъминлаши ва меҳнат мажбуриятларини бажариш учун хавфсиз шарт-шароитлар яратиши шарт.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсати биринчи навбатда ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигига қаратилган. У тегишли дастурларни ишлаб чиқиш, ҳокимият органларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, давлат назорати ва текширувларини ўтказиш, шунингдек, хавфсиз технологиялар ва ускуналарни жорий этишни қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисага учраган ёки касб касаллигига чалинган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Ходимларни ўқитиш кириш йўриқномаси, иш жойида тажриба орттириш ва билимларни синовдан ўтказиш, юқори хавфли объектлар ходимларини тайёрлаш, биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқитиш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни назарда тутади.

 

Қабул қилинган чора-тадбирлар меҳнат хавфсизлигига тизимли ёндашувни шакллантириш ва ишлаб чиқариш жароҳатларини камайтиришга қаратилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова