Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Темир йўлда божхона назоратидан ўтказиш қоидалари тасдиқланди

11.05.2020

Рус тилида ўқиш

Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (2.05.2020 йилда 3233-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Жисмоний шахслар қўл юкида ва кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадларда товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтаётганда бир вақтнинг ўзида товарларни тақдим этган ҳолда декларациялайди.

 

Қиймати ёки миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ бўлган товарларнинг ортиқ қисмига нисбатан божхона тўловлари солинади.

 

Жўнаб кетаётган ва кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш, одатда, белгиланган тартибда ўтказиш пунктлари хоналарида (кўрикдан ўтказиш залларида), шунингдек белгиланган ҳолларда – поездларда уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.

 

Багажнинг божхона расмийлаштируви темир йўл вокзаллари, станциялари юк багажи бўлинмаларининг белгиланган жойларида ва божхона органи томонидан белгиланадиган бошқа жойларда амалга оширилади.

 

Низомда барча турдаги божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун вақт меъёрлари белгиланган, хусусан битта йўловчининг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларининг божхона кўриги, божхона кўздан кечируви ҳамда йўловчи божхона декларациясини расмийлаштириш 1,5 дақиқа ичида, йўловчини шахсий кўрикдан ўтказиш зарурат бўлганда 30 дақиқа ичида амалга оширилади.

 

Йўловчиларнинг, шунингдек поезд бригадаси аъзоларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини расмийлаштириш белгиланган шаклда 2 нусхада божхона декларациясини расмийлаштирган ҳолда, божхона расмийлаштируви жойларида амалга оширилади.

 

Йўловчи ташиш поездида қўл юки ва багаж ташишнинг алоҳида қоидалари белгиланди. Хусусан, қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

 

Темир йўл раҳбарияти бир вақтнинг ўзида битта темир йўл станциясига икки ва ундан ортиқ поезд таркибининг кириб келиши ёки чиқиб кетишини истисно қиладиган йўловчи ташиш поездларининг ҳаракат жадвали ишлаб чиқилишини таъминлаши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.