Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“Термиз” ЭИЗ кенгайтирилади

22.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.12.2021 йилдаги "Термиз" эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан "Бойсун-фарм" ЭИЗ ҳудуди Термиз” ЭИЗ ҳудуди таркибига қўшилади. "Бойсун-фарм" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" ДУК тугатилади.

 

"Бойсун-фарм" ЭИЗ иштирокчилари "Бойсун-фарм" ЭИЗ тугатилган кундан бошлаб "Термиз" ЭИЗ иштирокчиси ҳисобланади. Бунда, улардан "Термиз" ЭИЗ иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмайди. "Термиз" ЭИЗ иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланилади.

 

"Термиз" ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан қўшиб берилган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Президентнинг 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум