Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЖШДС бўйича проактив ҳисоботнинг меҳнат сарфини камайтириш учун «E-ijara» тизимида нималар ўзгарди154-сон ВМҚга кўра ҚҚС тўловчилар ва энди шундай бўлишни режалаштираётганлар учун нималар ўзгарди«E-aktiv» расман бекор қилинди2026 йил 1 апрелдан бошлаб янги талаблар бўйича онлайн-НКТ билан қандай ишлаш керак: вазиятлар

Тез ёрдам бригадалари рағбатлантирилади

04.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2020 йилдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларининг қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги 458-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ тез ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

  • врачларга – 5 млн сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшерлар ва санитарларга) – 4 млн сўм;
  • ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

 

Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан татбиқ этилади.

 

Тўловлар манбаи қуйидагилар ҳисобланади:

  • Президентнинг 30.07.2020 йилдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6038-сон Фармонига Давлат бюджетидан ажратилган 100 млрд сўм миқдоридаги маблағлар;
  • таниқли тадбиркор ватандошимиз А.Б.Усмонов томонидан ажратилган 100 млрд сўм миқдорида (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) ҳомийлик хайрияси.

 

Ушбу маблағлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш жамғармасига ўтказилади. Соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқармалари томонидан уч кун муддатда ташкилотлар кесимида бир марталик ёрдамни олиш учун буюртмалар топширилиши лозим.

 

Буюртмаларга асосан икки кун муддатда пул маблағлари ташкилотларнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади, сўнгра бир кун ичида тез ёрдам ходимларининг банк карталарига ўтказиб берилиши ёки нақд пул маблағлари берилиши лозим.

 

Молия вазирлиги Ғазначилигига бир марталик ёрдамлар ўз вақтида тўланишини назорат қилиш юкланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.07.2020 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.