Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тез тиббий ёрдам тизими автоматлаштирилади

17.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Уяли алоқа операторлари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг 19 фоизи – тез тиббий ёрдамни ривожлантиришни молиялаштиришнинг қўшимча манбаси. Тадбиркорлар “103” хизматини такомиллаштириш бўйича дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишлари мумкин. Бу Президентнинг 16.10.2018 йилдаги қарорида назарда тутилган.

 

Шошилинч ёрдамга муҳтож ҳар бир кишига юқори сифатли тиббий хизматларни ўз вақтида кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида янги ташкилотлар ташкил этилади, махсус дастур тасдиқланди, тез тиббий ёрдам таркибида парамедиклар хизмати фаолиятини бошлайди.

 

Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси 

 
У Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади. Тез тиббий ёрдам хизматини Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ва ҳажмлари сақлаб қолинганлигини инобатга олиб, янги тузилма ушбу йўналишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг қўшимча манбаси бўлиб хизмат қилади.

 

Жамғармани шакллантириш манбалари

(2019 йил 1 январдан)

Харажатлар моддалари

– Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган маблағларни 29 фоиздан 10 фоизга камайтирган ҳолда, мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг 19 фоизи;

– халқаро ва хорижий молия институтларининг, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;

– Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан тушган даромадлар;

–жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;

–қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.

 

– тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспортини харид қилиш ва транспорт паркини ўз вақтида янгилаш, шунингдек, уларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материалларни харид қилиш;

– тез тиббий ёрдам хизматининг ходимларини ўқитиш, малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан, хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш;

– тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига устамалар, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш;

– тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

 

 

 Республика шошилинч тиббий ёрдам ўқув-машғулот маркази 

 

Шошилинч тиббий ёрдам ўқув маркази негизида ташкил этилади. У тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича базавий методик муассаса ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари орасида:

  • авария-қутқарув хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, бошқа юридик шахслар ходимларини, шунингдек, фуқароларни шошилинч тиббий ва тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш, қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • шифохонагача тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ва методларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
  • шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
  • шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш;
  • шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича бошқа муассасаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятида методик ёрдам кўрсатиш;
  • шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида семинар-тренинглар, мастер-класслар, вебинарлар, телекўприклар ташкил этиш ва бу жараёнга етук хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
  • шошилинч тиббий ҳамда тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар ёрдам кўрсатиш соҳасида хорижий илмий-тадқиқот ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ушбу йўналишда грантлар ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш.

 

Марказда давлат органлари ва устав капиталида давлат улушига эга бўлган ташкилотлар ходимлари ўқитилади.

 

Шунингдек, Марказ фельдшерларни парамедиклар ихтисослигига ўқитиш базаси бўлади.

 

Парамедиклар хизмати ташкил этилади

 

Парамедик – тез тиббий ёрдам хизматида, авария-қутқарув ва ҳарбий бўлинмаларда ишлайдиган ҳамда касалхонага боргунга қадар босқичда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга тиббий маълумотли мутахассис.

 

“Чорвоқ” эркин туристик зонаси ҳудудида парамедиклар хизматини ташкил этиш бўйича синов лойиҳаси амалга оширилади. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • парамедиклар томонидан фуқароларга кеча-кундуз узлуксиз юқори малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш;
  • тез тиббий ёрдам хизматининг аҳолига имкон қадар яқинлаштирилишини ҳисобга олиб, парамедиклар кучларини мувофиқлаштирилган ҳолда жойлаштириш ва бошқаришнинг самарали механизмини жорий этиш;
  • фуқароларнинг ёки ички ишлар, фавқулодда вазиятлар органларининг тегишли хизматлари, давлат органлари ва ташкилотлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектларнинг чақирувлари бўйича воқеа жойига тез етиб келишни таъминлаш;
  • тез тиббий ёрдам хизматининг бошқа бригадалари билан оператив ҳамкорлик қилиш механизмини жорий этган ҳолда фуқаролар ва туристлар тўпланадиган жойларда парамедиклар патруллик қатновларни йўлга қўйиш.

 

2019 йил якуни бўйича тез тиббий ёрдам хизматида парамедиклар фаолиятини кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади.

 

Тадбиркорларнинг ёрдами қаерда зарур бўлади?

 

2019 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури ва Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторлари тасдиқланди.

 

Тез тиббий ёрдам сифатини таъминлаш муаммосини ҳал қилишда давлат-хусусий шериклик потенциалидан фойдаланиш кўриб чиқилмоқда.

 

Шифокорлар етиб келишининг тезкорлигини ошириш учун авиация транспортидан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Вариантлардан бири сифатида тез тиббий ёрдам хизматига авиация хизматларини харид қилиш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида харид қилиш ҳуқуқини бериш назарда тутилмоқда.

 

2 ой муддатда республиканинг айрим ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизматини бошқариш ҳуқуқини давлат-хусусий шериклиги асосида инвесторларга ўтказиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Тез тиббий ёрдамни бошқаришнинг қуйидаги имкониятларга эга автоматлаштирилган тизимини яратиш ва фойдаланишга топшириш (2019 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида) режалаштирилмоқда:

  • аҳолининг чақирувларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш, устунлик тартибида хизмат кўрсатиш лозим бўлган чақирувларни автоматик белгилаш;
  • махсус автотранспорт ҳаракатини бошқариш, шу жумладан, GPS-навигациядан фойдаланган ҳолда, кейинчалик босқичма-босқич рақамли радиоалоқага ўтиш орқали автотранспорт ҳаракатини мониторинг қилиш;
  • тез тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар жойлашган жойни телефон (мобиль) алоқаси орқали автоматик аниқлаш;
  • тез тиббий ёрдам ёрдам бригадаларини мобиль иловалар ёрдамида, шу жумладан, имкониятлари чекланган шахслар учун чақириш;
  • фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ҳисобга олиш;
  • вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни шошилинч хизматларининг ахборот тизимлари билан бирлаштириш;
  • фуқаролар томонидан тез тиббий ёрдам станциялари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг рейтингини юритиш.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 17.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16