Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ТИАИСВ тузилмасига кирувчи ташкилотлар рўйхати тасдиқланди

05.12.2016

Президентнинг 23.11.2016 йилдаги ПФ–4858-сон Фармони билан қатор ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини оптималлаштириш ва фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори билан мувофиқлаштирилди.

Хусусан, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўрта Осиё Транс» АЖ, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ акцияларининг давлат пакетлари бўйича акциядорлик вазифалари юклатилди.

 

Шунингдек, вазирлик тузилмасига кирувчи ташкилотлар рўйхатига тузатишлар киритилди:

 

  • Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги;
  • Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармалари;
  • «Ўзбекэкспертиза» АЖ;
  • «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖ;
  • «Халқаро Ҳамкорлик Маркази» АЖ;
  • «Ҳамкор» — «Деловой партнер» газетаси таҳририяти;
  • «Ўзинфоинвест» агентлиги;
  • Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси;
  • «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ;
  • «Ўзсаноатэкспорт» АЖ;
  • «Ўрта Осиё Транс» АЖ.

 

Президентнинг 26.07.2005 йилдаги ПҚ–136-сон “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига ҳам тегишли тузатишлар киритилди.

 

***

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7.01.2015 йилдаги ПҚ–2282-сон “2015 йилда Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида”ги қарорининг алоҳида қоидалари ўзгартирилди.

 

Хусусан, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ 1.01.2017 йилгача қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган арраланган бинокорлик материаллари, томга ёпиладиган металл листлар, ёғоч қиринди плиталари учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек улар “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖга сотилганида қўшимча қиймат солиғидан озод этилди (муқаддам ушбу имтиёз «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАКга татбиқ этиларди.

 

Ҳужжат бошқа ўзгариш ва қўшимчаларни ҳам сақлайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан  яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.




Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

Мавзуга оид материал:

 

Савдо-сотиқ  учун  товарларни олиб келувчи ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум