Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тиббиёт муассасалари статистик ҳисоботларнинг ягона электрон тизимига уланади

16.05.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги 266-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг ҳудудий филиаллари қайта ташкил этилди.

 

Энди ушбу муассаса — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари. Муассасага қуйидаги ваколатлар берилган:

  • тиббиёт ахбороти ва статистикасини шакллантириш, Давстатқўм билан биргаликда соғлиқни сақлаш тизимида соғлиқни сақлашнинг барча ташкилотлари учун ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича методологик ва тартибга солувчи марказ функцияларини ижро этиш;
  • тасдиқланган шакллар бўйича Давстатқўмдан — давлат статистикаси, соғлиқни сақлаш давлат тизимининг бевосита тиббиёт ташкилотларидан — идоравий статистика бўйича барча зарур тиббиёт ахборотини олиш;
  • касалликлар кўпайган ҳолатларда сабаблари ва қонуниятларини аниқлаш учун, шунингдек уларнинг олдини олиш ва улар профилактикаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун жойларнинг ўзига чиқиб зарур қўшимча текширишлар ўтказиш;
  • фуқароларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш, тегишли ҳудудларда аҳолининг касалликларга чалинишининг олдини олиш ва улар профилактикаси бўйича таклифлар ва тавсиялар киритиш;
  • соғлиқни сақлаш тизимини, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ва сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш.

 

Шу билан бирга келгуси йилнинг 1 январигача соғлиқни сақлаш тизими муассасалари фаолияти кўрсаткичлари тўлиқ қамраб олинишини назарда тутувчи статистика ҳисоботининг ягона электрон тизими ишлаб чиқилиши керак. Унга барча тиббиёт муассасалари уланади.

 

ИТИ Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 38-уй манзилида жойлашади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,
экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум