Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тиббий ёрдам сифати оширилади

27.07.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26 июль куни “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжат 2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари (кейинги ўринларда – Марказлар) босқичма-босқич ташкил этилишини назарда тутади.

 

Марказларнинг асосий вазифалари:

  • қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш;
  • ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизматини кўрсатиш;
  • Марказларга бириктирилган туман (шаҳар)лар аҳолисига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тартибда тиббий хизмат кўрсатиш.

 

Марказларга ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам ва умумий жарроҳлик бўлимларининг умумий ўринлари сони доирасида 50 тадан 60 тагача ўринлар ажратилади. Уларга ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари штат бирликлари доирасида қўшимча нейрохирург, невролог, кардиолог, анестезиолог-реаниматолог ва бошқа штатлар киритилади.

 

Марказларга туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятини молиялаштириш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган қоидалар татбиқ этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари режаси;
  • 2021-2023 йилларда болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш чора-тадбирлари дастури;
  • Аҳолига кўрсатилаётган нефрология ва гемодиализ ёрдамини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16