Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Тонировка: янги вариант ва нархлар

05.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

Энди ойнани танлов бўйича: автомобиль ён тарафидаги ойналарни (олд ва орқа) ёки фақат орқа ойналарни қорайтириш мумкин (2.08.2019 йилдаги 646-сон ВМҚ). 

 

2018 йил 1 августдан олдиндан тўлов тўлаган ҳолда амал қилиш муддати 1 йил бўлган рухсатномани олиб, автомобилни тонировкалаш мумкин. Ҳозирги пайтга қадар бу орқа (ёруғлик ўтказувчанлиги камида 5% доирасида) ва орқа ён ойналарга (30%) дахлдор бўлган. Бу фуқароларга 90, юридик шахсларга – 120, мамлакатда фаолият юритаётган хорижий компанияларга – 140 ЭКИҲга тушаётган эди.

 

2019 йил 3 августдан бошлаб тартибга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

 

биринчидан, бундан буён рухсатнома олинмайди ва тегишинча, орқа ойна тусини ўзгартириш учун тўлов тўланмайди. Бунинг устига, унинг тусини ўзгартиришда ёруғлик ўтказувчанлик даражасига чеклов белгиланмайди (яъни 100%гача тонировкалашга рухсат берилади), шунингдек, агар автомобилнинг икки ёнида орқа томонни кўриш учун кўзгу бўлса, пардаларни (чийпарда, дарпардалар) илиш мумкин бўлади;

 

иккинчидан, орқа ён ойналар ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада қорайтирилади ва олд ён ойналар тусини ўзгартиришга ёруғлик ўтказувчанлик 50%дан кам бўлмаган даражада рухсат берилади. Тегишинча, буюртмачи икки опциядан бирини: фақат ён ойналар (орқа ва олд) ёки орқа ойналар тусини ўзгартиришни танлаши мумкин. Бунда иккинчи вариант биринчисига нисбатан арзонроқ тушади.

 

Субъект

Ойналар тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов миқдори ЭКИҲ/БҲМ бараварида

орқа ва олд ён ойналар учун

орқа ён ойналар учун

Жисмоний шахс

50

10

Юридик шахс

50

10

Ўзбекистонда фаолият юритадиган хорижий давлатнинг юридик шахси

80

20

 

Тошкент шаҳар ИИББ олд ён ойлар тусини ўзгартириш танланганда аввалги нархда тўлаганлар учун қайта ҳисоб-китоб инфографикаси – жадвалини тайёрлади. 

 

Туристик йўналишларда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширувчи автобус, микроавтобус ва минивенлар ён ойларининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50%дан кам бўлмаган даражада ўзгартириши мумкин. Мазкур ҳолатда тўлов қиймати улар эгаларининг юридик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (юқоридаги жадвалга қаранг) ва туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этилганда қўлланилади.

 

Тонировканинг қонунийлигини автомобилнинг олд ён ойларига жойлаштириладиган махсус эмблема (голограмма) тасдиқлайди (бу ерга қаранг). 

 

Пойтахт ИИББнинг хабар беришича, 5 августдан ойналар тусини ўзгартиришга рухсатномани 39 та банк бўлинмасининг биридан олиш мумкин. Ўзингизга яқин жойдаги бўлинмани махсус харитадаги белгидан топишингиз мумкин. 

 

Яна бир муҳим жиҳат – 1 январдан 3 августгача аввалги ставкалар бўйича тўлов тўлаб рухсатномани олганлар учун унинг амал қилиш муддати янги тўлов ставкаларига биноан мутаносиб равишда узайтирилади. 

 

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан рухсатнома олмасдан фойдаланганлик учун маъмурий жарима рухсатнома бериш ставкаларига тенглаштирилади (юқоридаги жадвалга қаранг). МЖТКга тузатишлар лойиҳаси 2 ой ичида Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Айни пайтда, биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима 25 ЭКИҲни, жарима ундирилгандан кейин бир йил ичида такроран содир этилганда 40 ЭКИҲни ташкил этади.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.