Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тошкент вилоятида балиқ ишлаб чиқариш бўйича ЭИЗ ташкил этилди

10.04.2018

 

Президентнинг 6.04.2018 йилдаги «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3657-сон қарори қабул қилинди.

 

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида «Балиқ ишлаб чиқарувчи» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ) ташкил этилмоқда. Унинг фаолият кўрсатиш муддати – кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йил.

 

ЭИЗ фаолиятининг асосий вазифалари:

  • аҳоли эҳтиёжларини қондириш, шунингдек кейинчалик қўшни мамлакатларга экспорт қилиш учун балиқларни қайта ишлаш, балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) бўйича замонавий комплексларни ташкил этиш; 
  • ишлаб чиқариш, сунъий сув ҳавзаларини балиқлантиришни янада ривожлантириш ва балиқчилик хўжаликларини таъминлаш учун балиқнинг янги ва синалган турларини иқлимлаштириш орқали наслли балиқ чавоқларини яратиш; 
  • наслдор балиқ личинкалари етиштирувчи замонавий инкубацион цех фаолиятини ташкил этиш, балиқ чавоқларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, мавжуд балиқ чавоқларини етиштирувчи сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва қайта таъмирлаш;   
  • инновацион ва замонавий технологияларни кенг жорий қилиш ҳисобига балиқ овлаш ҳажмларини кўпайтириш; 
  • мутахассислик йўналиши бўйича таҳсил олувчи таълим муассасалари талабалари учун балиқчилик тармоғида стажировкалар ва амалиёт ўташни ташкил этиш. 

 

Маъқулланган инвестиция лойиҳаларини ЭИЗда амалга ошириш, шу жумладан муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун барча зарур рухсатномалар «ягона дарча» тамойили бўйича берилади.

 

ЭИЗни ривожлантириш учун – имтиёзли солиқ солиш ва кредитлар

 

Фаолият кўрсатиш муддати мобайнида ЭИЗда алоҳида солиқ, божхона ва валюта режимлари амал қилади. Унинг иштирокчиларига Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ–4853-сон Фармони 3, 4 ва 5-бандларининг қоидалари татбиқ этилади. 

 

ЭИЗнинг оператив бошқарув органи (Дирекция) бутун фаолият кўрсатиш даврида солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади. «Ипотека-банк» АТИБ қуйидаги мақсадлар учун Дирекцияга 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли давр билан МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридан ошмайдиган кредитлар беради:

  • балиқ чавоқларини етиштирувчи сув ҳавзалари ва инкубация цехларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолият юритишини таъминлаш;
  • балиқ етиштиришнинг замонавий технологиялари ва усулларини жорий этиш;
  • экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича технологик жараёнларни босқичма-босқич шакллантириш. 

 

Балиқчилик соҳасидаги ихтисосликлар бўйича кадрларни тайёрлаш

 

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида балиқчилик соҳасидаги ихтисослик йўналишларида бакалаврларни тайёрлаш бўйича қабул квотаси камида 2 баравар оширилади. Шунингдек Тошкент давлат аграр университетида янги ўқув йилидан бошлаб «Балиқчилик» йўналиши бўйича камида 6 нафардан иборат магистратура курси ташкил этилади. 

 

Арнасой қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежи ҳамда Қуйичирчиқ агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежи қошида балиқчиларни тайёрлаш ҳамда балиқчилик хўжалиги ходимларининг малакасини ошириш курслари ташкил этилади. 

 

Балиқчиликни ривожлантириш – Давлат дастури бўйича

 

Республикада 2018–2023 йилларда балиқчилик соҳасини жадал инновацион ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. У қуйидагиларга йўналтирилган:

  • қимматли балиқ турлари ва чавоқларини етиштиришни давлат-хусусий шериклик шартларида такомиллаштириш;
  • балиқ маҳсулотларини (консерва, икра, балиқ уни ва бошқалар) ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
  • кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни такомиллаштириш;
  • балиқчилик тармоғида экспорт салоҳиятини ошириш;
  • «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг балиқчилик соҳасини бошқариш ва мувофиқлаштиришдаги ролини янада ошириш ва б.  

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмаси таркибида Балиқчиликни ривожлантириш бошқармаси (5 нафар штат бирлигидан кам бўлмаган) ташкил этилмоқда. Шу жумладан ушбу бошқармага «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига ҳар томонлама кўмаклашиш вазифаси юклатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.04.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.


 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16