Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Товар-хомашё биржалари учун янги талаблар белгиланди

17.09.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2024 йилдаги “Биржа савдоларига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 570-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 ноябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бажарилган тақдирда, товар-хомашё биржалари фаолиятини лицензиялашга йўл қўйилади:

  • мулк ҳуқуқи асосида лицензияланган электрон биржа савдолари тизимининг мавжудлиги;
  • умумий ҳисобда хотираси камида 100 ТВ бўлган сервер ускуналари ҳамда алоҳида маълумотларни қайта ишлаш марказига эга бўлиш;
  • электрон биржа савдолари тизимининг узлуксиз ҳамда ташқи аралашувлардан ҳимояланган ҳолда фаолият кўрсатиши;
  • тегишли хизмат кўрсатувчи тижорат банки ахборот тизими билан интеграциялашган савдо операциялари бўйича маблағлар кирим ва чиқим амалиётларини инсон омилисиз амалга оширувчи дастурий таъминотнинг мавжудлиги.

 

2024 йил 1 ноябрдан товар-хомашё биржалари устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд сўм ҳамда 2025 йил 1 июлдан бошлаб 200 млрд сўм этиб белгиланмоқда. Бунда, устав капитали фақат маблағлар кўринишида шакллантирилади, 2024 йил якуни ва келгусида ҳар йил якуни бўйича уларнинг молиявий фаолияти юзасидан катта тўртлик («Big four») аудиторлик ташкилотларидан бири томонидан мустақил аудитдан ўтказилиши керак. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев