Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Товар захираларини қандай баҳолаш керак?

07.02.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш” Ўзбекистон Республикаси мол-мулкни баҳолаш Миллий стандарти лойиҳаси жойлаштирилди.

Мазкур стандарт баҳолаш ташкилотлари, баҳоловчилар ва баҳолаш хизмати буюртмачилари учун мўлжалланган ва товар-моддий захиралари қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатишда қўлланилиши мажбурийдир1, аммо баҳолаш объектлари хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат мулки активлари бўлган тақдирда қўлланилмайди.

 

Лойиҳада кўрсатилишича, баҳолашнинг қуйидаги босқичларига риоя қилиш стандартнинг мажбурий талаби саналади:

  • объектни баҳолаш вазифасини аниқлаш ва баҳолаш шартномасини тузиш;
  • ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;
  • баҳолаш ёндашувлари ва усулларини қўллаш;
  • ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш;
  • баҳолаш ҳақида ҳисобот тузиш.

 

Бунда баҳолаш жараёнида тўртта усулнинг биридан фойдаланиш керак:

 

1. Алмаштириш усули – қўшимча харажатларни (бевосита ва билвосита) қийматини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарувчи заводлар нархларидан (сотиш, прейскурант ва ҳ.к. нархлар) фойдаланиш йўли билан алмаштириш қийматини аниқлашга асосланган;

 

2. Қийматни индексация қилиш усули – қимматлашиш статистика индексларини ҳисобга олган ҳолда товар-моддий захираларнинг бошланғич қийматини қўшимча баҳолаш йўли билан тиклаш қийматини аниқлаш;

 

3. Ўртача ўлчанган қиймат усули – товар-моддий захираларнинг турига боғлиқ ҳолда  гуруҳлар ва кичик гуруҳларни тузиш ҳамда улар келиб тушаётган вақтда нархлар ўзгариши динамикасига боғлиқ ҳолда товар-моддий захираларнинг гуруҳлари ва кичик гуруҳларига салмоқни белгилашга асосланади;

 

4. Ўртача нарх бўйича баҳолаш усули – товарнинг бир бирлигининг ўртача қийматини ҳисоблаш йўли билан бир турдаги товарлар гуруҳига қўлланилади. Мазкур усул товарларга нархлар сезиларли равишда ўзгариб турганда қўлланилиши мумкин эмас.

 

Якунлар бўйича тузилган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда баҳолаш объекти ҳақидаги барча ахборотлар, баҳолаш жараёнида фойдаланилган ҳамма маълумотлар таърифи, ўтказилган таҳлил босқичлари ва ҳисоб-китоблар, олинган натижаларнинг асосланиши, баҳолаш объектининг якуний қиймати, баҳолаш базасининг тасдиғи, баҳолаш мақсади ҳамда баҳолаш натижаларининг тўлиқ ва бир хил талқин қилинишини таъминловчи йўл қўйишлар ва чекловчи шартлар сақланиши керак.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 


1Лойиҳа маъносига кўра, товар-моддий захиралар бу тайёр маҳсулот, субъект фаолияти мобайнида сотиш учун мўлжалланган товарлар, шу жумладан, йўлдаги товарлар; тугалланмаган ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматларни бажариш; ишлаб чиқариш жараёнида ёки иш ва хизматларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган хом ашё, материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, конструкциялар ва деталлар, ёқилғи, тара ва тара материаллари, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар тарзидаги активлардир.


Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум