Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Товарларнинг божхона қийматини қандай белгилаш мумкин?

31.01.2017

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 390-2,  2017 йил 25 январь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу шарҳда – божхона қийматини аниқлашнинг умумий тамойиллари хусусида.

Ҳужжатнинг номланиши Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келинадиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича йўриқнома деб ўзгартирилди (кейинги ўринларда – Йўриқнома), матни эса Божхона кодексининг янги таҳрири билан мувофиқлаштирилди.

 

Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматига таъриф берилган – бу товарлар қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали белгиланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаб ёзиш мақсадида фойдаланиладиган товарнинг қиймати.

 

Ўзбекистонда қўлланиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш халқаро амалиётнинг умумий тамойилларига асосланади.

 

Товарнинг божхона қиймати декларант ёки божхона брокери томонидан тасдиқланган усулларга мувофиқ божхона органига божхона қиймати декларациясини тўлдириш билан товарни декларация қилишда баён қилинади.

 

Декларант ва божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулининг тўғри танланиши устидан назоратни Ўзбекистон божхона органи амалга оширади (БКнинг 319-моддаси).

 

Божхона қийматини белгилашнинг усуллари миқдори ўзгармади, улар илгаригидек олтита:

  • олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш;
  • айнан бир хил товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
  • ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш;
  • қийматларни чегириб ташлаш асосида;
  • қийматларни қўшиш асосида;
  • резервдаги усул. 

Олиб келинадиган товарга доир битим қиймати бўйича баҳолаш усули божхона қийматини белгилашнинг асосий усули (1-усул) ҳисобланади.

 

Агар асосий усулдан фойдаланиш мумкин бўлмаса, санаб ўтилган усулларнинг кейингилари изчил тартибда қўлланилади. Бунда, агар олдинги усулдан фойдаланиш йўли билан божхона қийматини белгилаб бўлмаса, ҳар бир навбатдаги усул қўлланилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари изчил тартибда қўлланилиши мумкин.

 

1-усул қийматга доир негизга эга бўлган ташқи савдо битимига мувофиқ олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини белгилашда қўлланилади.

 

Айнан бир хил товар ва ўхшаш товар юзасидан тузилган битим қийматига қараб баҳолаш (2 ва 3-усуллар) усуллар илгари 1-усулга кўра баҳоланган худди шунингдек ёки шунга ўхшаган товарларга доир битим баҳосидан божхона қийматини белгилаш учун асосий база сифатида фойдаланишга асосланган. Бунда декларант амалда мавжуд бўлган ташқи савдо битимларининг нархи ва товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали олиб ўтилишлари ҳақидаги ҳужжатлар асосида тасдиқланган маълумотни қўллайди.

 

Ўз навбатида қийматларни чегириш ва қўшиш асосидаги усуллар (4 ва 5-усуллар) божхона қийматини ҳисоб-китоб қилишнинг принципиал жиҳатдан бошқача негизини назарда тутади:

  • 4-усул товарлар дастлабки ҳолати ўзгартирилмасдан (ёки, мабодо қайта ишлашнинг товарлар нархига таъсири белгиланиши мумкин бўлса, қайта ишланган ҳолатида) сотиладиган нархга асосланади;
  • 5-усул товар экспорт қилинган мамлакатда унинг ишлаб чиқарилиши ва олиб чиқиб кетилишига кетган харажатлар ҳақидаги маълумотларга асосланади.

 

Резерв усул (6-усул) божхона қийматини белгилаш учун бундан олдинги усуллардан ҳеч бирини қўллаб бўлмаганида қўлланилади. Бу усулга кўра божхона қиймати божхона органларида мавжуд бўлган нархларга оид ахборотга асосан белгиланади. Божхона органлари БҚДда мавжуд бўлган маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва бир тизимга солишни таъминлайди.

 

Агар божхона органи қийматни белгилашни мустақил амалга оширадиган бўлса, у 1-5-усуллар шартларини талқин қилишда жиддий қайишқоқликни (мослашувчанликни) назарда тутадиган 6-резерв усулдан фойдаланади.

 

Ўзгаришлар Қонун ҳужжатлари тўпламининг 30.01.2017 йилдаги 4-сонида улар расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтганидан кейин кучга киради. Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 Мавзуга оид материаллар:

 

Янги Божхона кодекси сезиларли даражада кенгайтирилди

 

НҲҲ лойиҳалари: божхона органларида “ягона дарча” пайдо бўлади