Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йил 1 апрелдан бошлаб янги талаблар бўйича онлайн-НКТ билан қандай ишлаш керакЎзбекистонда «спин-офф» корхоналар қандай имтиёзларга эга бўладиЎзбекистонда солиқ юкини қандай камайтириш режалаштирилмоқдаЧек-лист: норезидентга даромад тўлашдан олдин бухгалтер нимани текшириши керак

Товарни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқиш муддатини кўрсатинг

14.04.2017

Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2778-1, 2017 йил 6 апрель) билан «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди


Давлат божхона қўмитасининг қарори (рўйхат рақами 2778-1, 2017 йил 6 апрель) билан «Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат Божхона ташувчиларининг реестрига киритиш учун ариза шакли билан тўлдирилган.

 

Шунингдек эндиликда Товарни вақтинча олиб чиқиш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома ва Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома шаклларида товар ушбу режимларда турадиган муддат кўрсатилиши керак.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 10 апрелда кучга кирди.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.