Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Транспорт воситаларига бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди

05.01.2017

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (27.12.2016  йилдаги ПҚ-2699-сон) Қарори билан бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг янги ставкалари тасдиқланди.

Маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш мақсадида транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғиси ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкалари оширилди.

 

Солиқ ставкалари қуйидагича:

  • бензин – 1 литр учун 465 сўм / 1 тоннага 617 700 сўм;
  • дизель ёқилғиси – 1 литр учун 465 сўм / 1 тоннага 565 000 сўм;
  • суюлтирилган газ – 1 литр учун 230 сўм / 1 тоннага 436 300 сўм;
  • сиқилган газ – куб.метр учун 275 сўм.

 

Бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишда солиқ 1 литр ҳисобида, бошқа ҳолларда эса 1 тонна ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан муайян хўжалик юритувчи субъектлар учун воситачилик шартномалари бўйича импорт қилинган хом ашёдан хом ашё эгасига қайтариб бериш шарти асосида ишлаб чиқарилган нефть маҳсулотлари ҳажмининг қўшилиши ҳисобига солиқ бўйича солиқ солиш базаси кенгайтирилди. Ушбу хўжалик субъектлари рўйхати, шунингдек,  улар томонидан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва  тўлаш тартиби Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан белгиланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ирина Ахметова
экспертимиз. 

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум