Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Транзит декларациясини қандай расмийлаштириш лозим

09.09.2022

Рус тилида ўқиш

Транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимча киритиш, уни қайтариб олиш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3382, 31.08.2022 й.).

 

Маълумот учун: Транзит декларацияси божхона ҳудуди бўйлаб божхона назорати остида ташилаётган товар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, товар келиб тушадиган божхона органигача етказиб берилганлиги назоратини божхона органлари томонидан амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатдир. (Божхона кодексининг 220-моддаси).

 

Ҳужжатга мувофиқ транзит декларациясини тўлдириш, расмийлаштириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, уни қайтариб олиш ва бекор қилиш “E-Tranzit” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

Низом мазкур тизим билан ишлашга оид қатор кўрсатмаларни ўзида акс эттирган:

  • декларацияни тўлдириш ва божхона органига тақдим этиш учун декларацияни амалга оширувчи шахс тизимга жисмоний шахснинг ЭРИ орқали кириши ва транзит декларациясини тўлдириш учун асос бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни киритиши лозим;
  • транзит декларацияси ўзбек ёки рус тилида тузилиши керак;
  • товарнинг кузатув ҳужжатларида шахслар, товарлар, транспорт воситалари номланишлари ва бошқа маълумотларнинг лотин ёки бошқа (араб, хитой ва ҳ.к.) алифболар ҳарфларида ёзилганлиги ҳолатлари учраса, у ҳолда бундай маълумотлар транзит декларациясида лотин алифбоси ҳарфлари билан, кирилл алифбосидаги номланишлар кирилл алифбоси ҳарфлари билан ёзилади (мисол учун, “Central global cargo Gmbh”, “Xinjiang zhongtai chemical Co., LTD”, “Магнитогорский металлургический комбинат”, Куприянов Игорь Михайлович;);
  • транзит декларацияси декларацияловчи шахс томонидан божхона ҳудудига кириб келаётган товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтгунига қадар ёки кесиб ўтиш вақтида берилади;
  • божхона ҳудудида божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб беришни назорат қилиш учун транзит декларацияси товарлар транспорт воситасига юкланишидан аввал тақдим этилади;
  • транзит декларациясини қоғоз шаклда бериш фақат қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
    • Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда (бунда ҳар бир вараққа штамп босилади, ваколатли божхона ходими томонидан имзоланади ва муҳр босилади, юқори ўнг бурчагида эса "нусха" ёзуви билан белгиланади);
    • ташувчи ёки ҳайдовчи декларацияни қоғоз шаклини талаб этса.

 

Шунингдек, Низомда транзит декларациясини шакллантиришда алоҳида майдонларни тўлдириш мисоллари келтирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.12.2022 йилда кучга киради.


Собир Нурбердиев.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16