Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича “автомат” тузатилди - buxgalter.uz да ўқингДиққат! ЭҲФнинг қайси муаммолари ечимини топмай қолиши мумкин - buxgalter.uz да ўқингДСҚ “нотўғри” нархлар учун янги жарималар жорий этмайди - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширув қачон ўтказилади? - buxgalter.uz да ўқингШтрихли кодлашга харажатларни чегирса бўладими - buxgalter.uz да ўқингКамерал текширувсиз аниқлаштирилган ҳисоботни қабул қилишни рад этиш – СК нормаларини бузиш - buxgalter.uz да ўқингНима учун солиқчилар 1 январдан бошлаб ҚҚС тўловчиларнинг ҳисобга олиш суммаларига тузатиш киритмоқдалар? - buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида моддий ёрдам қандай акс эттирилади - buxgalter.uz да ўқингОлдинги йил учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингИшончномалар ҳақида нималарни билиш лозим - buxgalter.uz да ўқинг

Тренерлар ҳар 5 йилда аттестациядан ўтказилади

26.11.2019

Рус тилида ўқиш

 

Тренерларни аттестациядан ўтказиш ва уларга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (19.11.2019 йилдаги 918-сон ВМҚга қаранг). 

 

2019 йил 1 декабрдан республикада фаолият юритаётган тренерларни аттестациядан ўтказиш жорий этилади. Аттестация Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ва унинг филиаллари томонидан ҳар 5 йилда ўтказилади.

 

Нодавлат ташкилотларида фаолият юритувчи тренерлар Марказда ташкил этиладиган жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича интенсив малака ошириш курсларида (72 соат) малака оширади ва аттестациядан ўтказилади. Аттестациядан муваффақиятли ўтганларга белгиланган намунадаги рухсатнома берилади.

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан аттестация комиссияси тузилади. Марказ комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади. Аттестациядан ўтказиш ва рухсатнома бериш тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Аттестация комиссиясининг қарори мажлисда қатнашаётган аъзоларнинг кўпчилиги очиқ овоз бериши орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссия мажлислари заруратга кўра ўтказилади.

 

Аттестация жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш, тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатномани расмийлаштириш учун тўлов кунидаги БҲМнинг 1 баравари ҳисобида тўлов ундирилади. Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома расмийлаштирув учун тўлов ундирилмаган ҳолда чекланмаган муддатга қуйидаги талабгорларга берилади:

  • «Хизмат кўрсатган спорт устози» ва «Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон ифтихори», «Хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонлари, шунингдек жисмоний тарбия ёки спорт соҳасида профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлганларга;
  • олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг тренерларига.

 

Аттестация комиссиясининг қарори устидан 10 кун ичида апелляция комиссиясига шикоят қилиш мумкин, бу комиссия Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан 5 кишидан иборат таркибда тузилади. Шикоят 15 кун давомида кўриб чиқилади ва аттестация қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

! Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг тасарруфидаги барча турдаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари директорлари, уларнинг ўринбосарлари, тренерлари, инструктор-методистларининг базавий тариф ставкалари 2020 йил 1 январдан бошлаб 1,35 бараварга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.11.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев.