Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Туман адлия бўлимлари ташкил этилди, ФҲДЁ ҳокимликлар тасарруфига ўтказилди

16.04.2018


Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

 

Биринчидан, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди. Улар Давлат бюджетидан молиялаштириладиган касб-ҳунар коллежлари юридик хизматларининг штат бирликлари ҳисобидан ташкил этилади. Бунда коллежларнинг юридик хизматлари функциялари туман (шаҳар) адлия бўлимлари зиммасига юклатилди. Илгари идора маҳаллий даражада фақат Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят адлия бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан тақдим этилар эди.

 

Иккинчидан, Адлия вазирлигининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси тугатилди, сабаби ушбу йўналишда фаолият юритиш адлия органларига хос эмас деб топилди.

 

Учинчидан, 1.07.2018 йилдан бошлаб фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимиятлари тасарруфига ўтказилади. Бунда ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, улар фаолиятини методик таъминлаш, «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини юритиш, ФҲДЁнинг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича вазифалар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги зиммасига юклатилади.  

 

Тўртинчидан, Адлия вазирлиги халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистоннинг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланди. Вазирликка давлат органлари ва ташкилотларига, хориждаги дипломатик ваколатхоналарга халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар юбориш ҳуқуқи берилди. Шунингдек у адлия органлари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини ўқиш ва малакаларини ошириш учун ривожланган давлатларга юбориши мумкин.

 

Бешинчидан, Тошкент давлат юридик университетининг Ҳуқуқий тадқиқотлар маркази негизида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташкил этилди. Бошқа вазифалар қатори у ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш услублари ҳамда усулларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16