Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тўқимачилик ишлаб чиқарувчиларига солиқлар бўйича имтиёзлар берилди

27.12.2016

Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ–2687-сон «2017 - 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Ишлаб чиқариш топшириқлари тасдиқланди

 

Ҳужжатда 2017-2019 йилларда пахта толаси ва ипак хомашёсини чуқур қайта ишлаш негизида юқори қўшилган қийматли, ташқи бозорларда талаб қилинадиган тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш топшириғи белгилаб берилди.

 

Топшириқларнинг белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият «Ўзбекенгилсаноат» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, бошқа акциядорлик жамиятлари ҳамда корхоналар раҳбарлари — масъул ижрочилар зиммасига юкланди.

 

Инвестлойиҳалар маъқулланди

 

Бундан ташқари, 2016-2019 йилларда пахта толаси ва ипак хом ашёсини чуқур қайта ишлаш негизида юқори қўшилган қийматли тайёр, экспортга йўналтирилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати маъқулланди.

 

Бунда очилган кредит линиялари доирасида тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • тижорат банклари устав капиталига, шу жумладан шўъба инвестиция компаниялари орқали ёки модернизация қилинаётган ёхуд янгидан ташкил этилаётган корхоналарга қайта молиялаштирилаётган кредитлар бериш орқали лойиҳаларни молиялаштирадилар;
  • қайта молиялаштириш шартларида лойиҳани амалга оширишда тижорат банкининг иштироки лойиҳа қийматининг кўпи билан 75 фоизини ташкил қилади;
  • кредит линиялари хорижий валютада берилади, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни тўлаш ҳам қайта молиялаштирувчи тижорат банклари ва қарз олган ташкилотлар томонидан ана шу валютада амалга оширилади;
  • инвестиция лойиҳалари «Ўзбекенгилсаноат» АЖнинг  Илмий-техника кенгашида мажбурий экспертизадан ўтказилади, уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган импорт контрактлари эса — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг ТИА, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигида мажбурий экспертизадан ўтказилади.

 

Ишчи гуруҳ тузилди

 

Ҳужжат билан Дастур амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унга вазирликлар, идоралар, акциядорлик жамиятлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа масъул ижрочиларнинг Дастурда назарда тутилган инвестиция лойиҳалари ва топшириқларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича фаолияти пухта мувофиқлаштирилишини ва мониторинги олиб борилишини таъминлаш вазифаси юкланган.

 

Имтиёзлар ва преференциялар

 

1.01.2017 йилдан қуйидагилар экспортидан олинган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисмини ваколатли банкларга мажбурий сотиш бекор қилинади:

  • тайёр ип-газламалар;
  • тайёр аралаш газламалар;
  • тайёр ипак газламалар (атласдан ташқари);
  • тайёр тикув буюмлари, тайёр кийимлар (тикув, трикотаж буюмлари);
  • бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари);
  • пайпоқ буюмлари;
  • тўқимачилик атторлик буюмлари.

 

Қуйидагилар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинади:

  • республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар;
  • хўжалик юритувчи субъектлар — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича республика ҳудудига олиб келинадиган, ўрнатилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи технологик ускуналарига эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун.

 

Солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференциялари қуйидагиларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарга тақдим қилинган:

  • тайёр ипак газламалар (чит ва сатиндан ташқари);
  • тайёр аралаш газлама;
  • тайёр ипак газлама (атласдан ташқари);
  • тайёр тикув буюмлари, тайёр кийимлар (тикув, трикотаж буюмлари);
  • бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари);
  • пайпоқ буюмлари;
  • тўқимачилик атторлик буюмлари;
  • тикув-трикотаж саноати учун фурнитура ва аксессуарлар.

 

Корхоналарда ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида кўрсатилган товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этиши керак.

 

Юқорида кўрсатилган корхоналар 1.01.2020 йилгача:

  • микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан, ягона солиқ тўловидан, Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади;
  • ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё ва материаллар, шу жумладан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, комиссия шартномалари асосида импорт қилинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинади (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно);
  • ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзида ишлаб чиқариш учун зарур бўлган Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган юқоридаги рўйхатга киритилмаган хом ашё, материаллар ва фурнитурани импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини 60 кунгача муддатга кечиктириш ҳуқуқига эга бўлади (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

 

«Ўзтўқимачиликэкспорт» МЧЖ ташкил этилди

 

«Ўзбекенгилсаноат» АЖ таркибида «Ўзтўқимачиликэкспорт» МЧЖ ихтисослаштирилган ташқи савдо ташкилоти тузилган бўлиб, унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифалар ва фаолият йўналишлари юклатилди:

  • енгил саноат корхоналарига, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, кўргазмаларда ва матбуот нашрларида реклама тадбирларини амалга ошириш, экспорт салоҳиятини кенг ёритиш ҳисобига енгил саноат маҳсулотларини экспортга йўналтириш;
  • тўғридан-тўғри контрактлар бўйича, шунингдек хорижда ташкил этилаётган савдо уйлари орқали маҳсулотларни экспортга сотишда енгил саноат корхоналарига тизимли асосда кўмаклашиш;
  • республикада ишлаб чиқарилмаётган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, аксессуарлар ва фурнитураларни етказиб беришда (импорт қилишда), шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун зарур бўлган тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотлари билан таъминлаш ҳисобига тармоқ ичидаги кооперацияни ривожлантиришда кўмаклашиш.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16