Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Туризм субъектларига халқаро кўргазмаларда иштирок этиш харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади

11.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сон қарори билан қуйидаги низом тасдиқланди:

  • Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом. 


Ҳужжат Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан танлов ўтказиш тартибини белгилайди.

 

Танлов асосида танлаб олинган туризм соҳасининг субъектлари халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда (кейинги ўринларда – кўргазма ва (ёки) ярмарка) кўргазма майдонларини ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини қоплашдан озод қилинади.

 

Туризм соҳаси ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш Низомга схема бўйича (1-илова) амалга оширилади.

 

Низомда халқаро туристик кўргазмалар ва ярмаркалар рўйхати келтирилган (2-илова), уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Халқаро туризм ярмаркалари ва (ёки) кўргазмаларда хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турлари билан иштирок этиш учун туризм соҳасининг субъекти тадбирдан 90 кун олдин Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» ДУКга (кейинги ўринларда - Марказ) белгиланган шаклга (3-илова) мувофиқ аризани шахсан ўзи, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда топширади.

 

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома нусхаси;
  • туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар нусхалари;
  • туризм хизматларига қонунчиликда белгиланган тартибда олинган сертификат нусхаси;
  • ушбу Низомга 4-иловада кўрсатилган маълумотлар мавжудлигини тасдиқловчи маълумот ва ҳужжатлар.

 

Ушбу Низомда танловда иштирок этиш талаблари ва шартлари санаб ўтилган.

 

Марказ субъектлар томонидан тақдим этилган аризаларни келиб тушишига мувофиқ равишда электрон шаклдаги дафтарда қайд этади, уларни келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда танловда иштирок этиш ёки танловда иштирок этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

 

Низомда танловда иштирок этишни рад этиш учун асослар келтирилган.

 

Марказ қарор қабул қилгандан кейин 2 иш куни мобайнида туризм соҳасининг субъектига қабул қилинган қарорни юборади.

 

Кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этувчи туризм соҳасининг субъектларини танлаб олиш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан тасдиқланадиган махсус комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) томонидан амалга оширилади.

 

Комиссия таркибига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказ ва Ўзбекистон Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси раҳбарлари (мутахассислари) киради. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси буйруғи билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг раҳбарияти таркибидан мансабдор шахс комиссия раиси бўйилиши мумкин.  

 

Кўргазма ва (ёки) ярмаркаларда иштирок этувчи туризм соҳасининг субъектларини танлаш Низомга 2-иловада келтирилган балл тизимига мувофиқ амалга оширилади. Низомда турли тоифадаги туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш мезонлари ва уларнинг кўрсаткичлари келтирилган.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • Туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш бўйича комиссиянинг иш тартиби;
  • танлов натижалари бўйича шартнома тузиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.