Халқ таълими вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2831, 2016 йил 10 октябрь) билан Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш тўғрисидаги намунавий битим тасдиқланди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Тутинган ота-оналар билан битим тузилади
Тутинган ота-оналар билан битим тузилади
18.10.2016

Намунавий битимда болани оилага тарбияга олиш (патронат) шартлари, васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тутинган болани таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш масалалари, битимни бекор қилиш асослари ва оқибатлари, тутинган ота-оналар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи ўртасидаги низоларни ҳал қилиш тартиби назарда тутилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Буйруқ 2016 йил 17 октябрда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Мавзуга оид материал:
Тарбияга олинган болалар учун нарсалар сотиб олиш тартиби ўзгарди
Янги сонларда ўқинг

- Дорихоналарга нисбатан янги талаблар
- Божхонадан сўров келди
- Фойда солиғи тўловчи ЯТТ
- «Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»
- Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатлари қандай шакллантирилади

- Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
- Мукофот берайликми ёки йўқми?
- Ходимни иш ҳақи миқдорини ошкор этганлиги учун ишдан бўшатиш мумкинми?
- УЖКХ соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг 19 дастаги
- БКда аҳоли ўз уйларини бошқаришга таъсир этиш имкониятидан маҳрум қилинган