Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Улгуржи савдо учун оширилган устав фонди 1 февралдан бошлаб бекор қилинади

18.01.2018

 

Президентнинг 16.01.2018 йилдаги “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат матни иловаларсиз ЎзАда жойлаштирилган.

 

2018 йил 1 февралдан бошлаб мамлакатимизга озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга индивидуал имтиёз ва преференциялар тақдим қилишга нисбатан тақиқ жорий этилади. Шу санадан бошлаб яна қатор чора-тадбирлар қабул қилинади. Улар ҳақида мазкур фармоннинг лойиҳаси шарҳида батафсил танишиш мумкин.

 

Бироқ ҳужжатнинг тасдиқланган таҳрири лойиҳадан бирмунча фарқ қилади. Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб амал қила бошлайдиган қўшимча жорий этиладиган механизмларни батафсил кўриб чиқамиз.

 

1 – шакар ишлаб чиқарувчилар йил охирига қадар импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига ҚҚС тўлашдан озод қилинади.

 

2 – улгуржи савдога лицензия олишда ЭКИҲнинг 3500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шундан пул маблағлари ЭКИҲнинг 1200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фонди мавжудлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади.

 

Шу тариқа, улгуржи савдо корхонасининг устав фонди миқдори юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Маълумот учун: Улгуржи савдо соҳасида илгаригидек қуйидаги лицензия талаблари ва шартлари сақлаб қолинади:

  • улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи миллий қонун ҳужжатларига риоя қилиш;
  • мувофиқлик сертификатлари ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар ёхуд уларнинг нусхалари мавжуд бўлиши (мажбурий тартибда сертификатланиши керак бўлган товарлар сотилган тақдирда).
  • “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси таркибига кирадиган корхоналар учун алоҳида талаблар (истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш).

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан озиқ-овқат товарларига амалдаги божхона тўловлари ставкаларини оптималлаштириш, “ягона дарча” тамойилини жорий этган ҳолда товарларнинг божхона расмийлаштируви тартиб-таомилларини соддалаштириш ва экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш харажатларини қисқартириш топширилди.

 

Божхона тўловларининг айнан қайси турларини оптималлаштирилиши ҳужжат билан аниқлаштирилмаётир. Эслатиб ўтамиз, божхона тўловларига божхона божи, қўшилган қиймат солиғи (2018 йилда – 20%), акциз солиғи ва божхона йиғимлари қўшилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 


Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум