Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Улуғбек» жамғармаси истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашни кенгайтиради

22.01.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2022 йилдаги “Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30-сон қарори қабул қилинди.

 

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармасининг олий органи — Конференцияси томонидан Жамғарманинг янгиланган тузилмаси тасдиқланган.

 

Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
  • давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда уларни илмий-техник фаолиятга кенг жалб этиш тизимини йўлга қўйишда иштирок этиш;
  • иқтидорли ёшларнинг, жумладан, Жамғарма томонидан ўтказилган танловлар ғолиблари, Президент гранти ва номли стипендиялар, «Ўзбекистон учун 100 ғоя» лойиҳаси совриндорларининг илмий-техник ишланмалари, ғоя ва ташаббусларининг амалиётга жорий этилишини қўллаб-қувватлаш;
  • давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танловини ташкил этиш, шунингдек, соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ушбу танловлар ғолиби бўлган иқтидорли ёшларни мақсадли ўқитиш;
  • иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар захирасини шакллантиришда қатнашиш.

 

2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови ўтказилади. Танловни ўтказишда:

I босқич февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилади ва унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзодлар кейинги босқичга йўлланма олади;

II босқич апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади;

III босқич май ойида ўтказилади ва унда 100 нафар ёш танловнинг республика босқичи ғолиби деб топилади.

 

I, II ва III босқичлар ғолиблари тегишлича БҲМнинг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади. Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олиш имкониятига эга бўлади.

 

Шунингдек, қарор билан «Истеъдодли ёшлар ахборотномаси» илмий-амалий электрон журнали ҳамда «Мирзо Улуғбек ворислари» электрон портали ташкил этилади. Порталда истеъдодли ёшларнинг электрон базаси шакллантирилади, ўқув курслари битирувчиларининг рейтинги жорий этилиб, инновацион ғоялари ва илмий-техник ишланмалари баҳолаб борилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум