Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўқувчилар бошланғич ҳарбий тайёргарликка қандай ўқитилади

13.11.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.2023 йилдаги 591-сон қарори билан Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди:

  • Таълим муассасаларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув-моддий базасини 2024-2028 йилларда босқичма-босқич мустаҳкамлаш дастури.

 

Низомнинг нормалари умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим муассасаларига татбиқ этилади.

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчилари ва бошланғич профессионал таълим муассасаларида таҳсил олувчи ўқувчи-ёшлар бир ўқув йили мобайнида мамлакат мудофаа ва миллий хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг асосий талаблари билан танишадилар. 

 

Машғулотларда Қуролли Кучларнинг асосий вазифалари, умумҳарбий низомлари талаблари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, оммавий қирғин қуролидан ҳимояланиш кўникмалари ва бошқалар тушунтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум