Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўриндошлардан ортиқча ҳужжатларни сўраманг

30.11.2016

Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2016 йилдаги 362-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сон “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Энди ўриндошлик асосида ишга қабул қилаётганда Низомда кўзда тутилмаган ҳужжатларни талаб этиш мумкин эмас.

 

Ички ўриндошлик асосида ишлашда иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади.

 

Ходим томонидан меҳнат шартномасида кўрсатилган ўзининг асосий иши билан бир қаторда айнан шу ташкилотда қонун ҳужжатларида белгиланган асосий касб ва лавозим бўйича иш вақти давомида қўшимча ишларни бажариш хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, ишлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобланиши белгиланди.  

 

Бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга касб ва лавозимда ўриндошлик бўйича бўш иш ўрни мавжуд бўлганда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ходим томонидан вақтинчалик йўқ бўлган ходимнинг ишларини бажаришда йўл қўйилади.

 

Бир неча касбда ва лавозимда ишлаш, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтириш, бюджет ташкилоти ходимларининг иш ҳажмини кўпайтириш Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланган касблар ва лавозимларда ўриндошлик асосида ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади

 

Бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганликдаги қўшимча ишлар асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолатларда қўшимча ҳақ белгиланмайди.

 

Касб (лавозим) бўйича бир неча касбда ва лавозимда бажариладиган ишларни бир неча ходим ўртасида тақсимлашга йўл қўйилади.

 

Қуйидаги ходимлар тоифалари учун бир неча касбда ва лавозимда ишлашга, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтиришга, ишлар ҳажмини кўпайтиришга йўл қўйилмайди:

 

- давлат бошқаруви органлари ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари);

 

- давлат бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган бюджет ташкилотларининг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ушбу ташкилотлар таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно; 

 

Ҳужжат бошқа ўзгариш ва қўшимчаларни ҳам кўзда тутади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан  яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум