Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўрмон хўжалиги соҳаси қайта ташкил этилади

23.01.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 21 январь куни «Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 февралдан:

а) қуйидагилар:

  • Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида  Илмий ташкилотлар фаолияти ва инновацияларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил этилади. Бошқарма мақсади – ўрмон хўжалиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хорижий стажировкаларни тизимли ташкил этиш, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш;
  • Жиззах давлат ўрмон хўжалиги Ғаллаорол бўлимининг «Оқтош» участкасидаги оналик писта плантациялари негизида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Пистачилик илмий-тажриба станцияси ташкил этилади. Унинг мақсади – пистачиликни ривожлантириш, пистанинг янги ва серҳосил нав ҳамда шаклларини танлаш, районлаштириш, пистачилик бўйича ўрмончилар, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун семинар, тренинг ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;
  • Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тузилмасида Ўрмон иқтисодиёти бўлими ташкил этилади. Унинг мақсади ўрмон тадбирларининг технологик хариталарини ишлаб чиқиш ва ўрмон амалиётига жорий этишни таъминлаш ҳисобланади;

 

б) Ўрмон ва доривор  ўсимликлар уруғчилигини  таҳлил қилиш маркази унинг моддий-техник базасини сақлаган ҳолда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтига берилади.

 

Шунингдек Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги «Ўрмонлойиҳа» ДУК негизида давлат муассасаси шаклидаги «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институти ташкил этилади. Унинг мақсади ўрмон хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишлари сифати ва самарадорлигини ошириш, ўрмон хўжалиги тадбирларини мунтазам лойиҳа ҳужжатлари асосида ташкил этишдан иборат.

 

Қуйидагилар «Ўрмонлойиҳа» лойиҳалаш институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:

  • давлат ўрмон фонди ер майдонларида ўрмон тузиш, лойиҳа-қидирув ишларини бажариш, ўрмон таксациясини ишлаб чиқиш, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш, ўрмон хўжаликларининг ишлаб чиқариш режаларини лойиҳалаш;
  • қуйидагилар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш:
    • шаҳар ва бошқа аҳоли яшаш пунктлари атрофини, автомобиль ва темир йўллар ёқасини кўкаламзорлаштириш ишлари;
    • Орол ва Оролбўйи минтақасида, шунингдек республиканинг бошқа ҳудудларида чўлланишнинг олдини олиш ҳамда эрозияга қарши курашиш мақсадида ўрмонзорлар барпо этиш;
    • мелиорация объектлари атрофида ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни оширишга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота дарахтзорларини барпо этиш;
  • инновацион технологиялар асосида давлат ўрмон хўжаликлари ер майдонлари чегараларини, ер тоифаларини аниқлаш ва уларнинг хариталари, электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
  • ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритиш, уларнинг ахборот-ресурс фондини яратиш;
  • геоахборот тизимларини ўрмон тузиш, мониторинг ва лойиҳалаш ишларига жорий этиш.

 

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси умумий тушумларининг 5%и Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ва унинг тизимидаги илмий ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

 

 

Ҳужжат 2021 йил 22 январда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум