Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пенсия тайинлаш ва ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш қоидалари қандай ўзгармоқда Аграр соҳада субсидия ва суғурта тизими қандай ўзгаради Солиқ органлари назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабардор қилишни талаб қилмоқда: бухгалтер нима қилиши керак

«Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

15.11.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 09.11.2023 йилдаги «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-877-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжат билан асосий тушунчаларнинг таърифи киритилмоқда:

  • биологик ҳимоя воситалари - ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотининг зарарли организмларига қарши курашиш учун қўлланиладиган фойдали организмлар ёки уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотлари;
  • зарарли организмлар - ўсимликларнинг, ҳайвонларнинг ёхуд касаллик қўзғатувчи агентларнинг ўсимликларга ёки ўсимлик маҳсулотларига зарар етказувчи ҳар қандай тури, хили ёки биотипи;
  • кимёлаштириш воситалари - ўсимликларнинг ривожланишини, пишиб етилишини тезлаштириш, ҳосилдорлигини ва сифатини ошириш, шунингдек тупроқ унумдорлигини яхшилаш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар;
  • пестицидлар - зарарли организмларга қарши курашиш учун қўлланиладиган моддалар;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш - зарарли организмларга қарши курашишга қаратилган тадбирлар мажмуи ва бошқалар.

 

Қонун билан қуйидаги органларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилди:

  • Вазирлар Маҳкамаси;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
  • Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли орган);
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

 

Ҳужжатга асосан ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига қонунчиликда белгиланган тартибда кириш;
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича ижро этилиши шарт бўлган кўрсатмалар киритиш;
  • зарарли организмлар ривожланиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида фитосанитария мониторинги ҳамда прогнозини, шунингдек ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ва бошқалар.

 

Қонун қуйидагиларни белгилайди:

  • ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • кимёлаштириш воситаларини ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рўйхатга олиш тартиби.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган ва уч ойдан кейин кучга киради.

 

 Собир Нурбердиев.

 


.

Валюталар курси

2026-10-03
  • USD:11772.95 (+0.00) сум
  • EUR:13224.55 (+0.00) сум
  • RUB:141.14 (+0.00) сум