Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўтказилиши тақиқланган мол-мулк тўғрисидаги ахборотлар ягона маълумотлар банкига киритилади

24.08.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 468-сон қарори билан Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банкини шакллантириш, юритиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Президентнинг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармонига мувофиқ гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва тақиқни ечишни "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

 

2022 йил 1 октябрдан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимида мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб қўйилганлиги, шунингдек тақиқлаб қўйиш бекор қилинганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади.

 

Тасдиқланган Бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб ёки хатлаб қўйилган мол-мулклар электрон маълумотлар банки тўғрисидаги низом билан қуйидаги тартиблар белгиланади:

  • электрон маълумотлар банкини шакллантириш ва юритиш;
  • электрон маълумотлар банкидан фойдаланиш;
  • маълумотларни электрон маълумотлар банкида текшириш ва назорат қилиш.

 

Маълумотларни электрон маълумотлар банкига киритишда:

  • жисмоний шахсга ва автомототранспорт воситаларига оид маълумотлар - Ички ишлар вазирлиги;
  • юридик шахсга оид маълумотлар - Адлия вазирлиги;
  • кўчмас мулкка оид маълумотлар - ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги;
  • қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига оид маълумотлар - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
  • аттракционлар ва кўтариш иншоотлари (минора кранлари)га оид маълумотлар - Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;
  • кемаларга оид маълумотлар - Транспорт вазирлиги;
  • кичик ҳажмли кемаларга оид маълумотлар - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси;
  • бошқа мулкларга оид маълумотлар - тегишли ваколатли органлар (ташкилотлар)нинг электрон ахборот тизимларидан онлайн равишда реал вақт режимида олинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16