Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Ўз чорва ҳайвонингиз қандай суғурталанади

10.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Аҳоли хонадонларида ва чорвадорлик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (30.09.2019 йилдаги 830-сон ВМҚга қаранг).

 

Мазкур ҳолатда «Ўзагросуғурта» АЖнинг ҳудудий филиаллари ва бошқа суғурта ташкилотлари томонидан суғурта қилинади. Суғурталанадиган чорва ҳайвонлари - юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлган қорамол, қўй, эчки, от, туя, чўчқа, парранда, балиқ, мўйнали ҳайвонлар ва асалари.

 

Ҳужжатда, чорва ҳайвонлари турига боғлиқ ҳолда, суғурта қилинадиган суғурта таваккалчиликлари келтирилган: ёнғин, бўрон, довул, сув тошқини, зилзила, қаттиқ совуқ тушиши натижасида музлаб қолиши, заҳарланиш, транспорт ҳодисалари, портлаш, кўчки, йиртқич ҳайвонлар ҳужуми, ўғирланиш, мажбуран сўйилиш ва бошқа ҳоллар.

 

Суғурта шартномаси юридик шахслар билан уларнинг мурожаатига кўра ихтиёрий тузилади. Жисмоний шахслар билан суғурта шартномаси уларнинг мурожаатига кўра суғурта мукофоти тўлангандан сўнг суғурта полиси бериш йўли билан тузилади. Бунда  жисмоний шахсларга бериладиган суғурта полиси - суғурта шартномаси ҳисобланади. Суғурта полиси жисмоний шахсларга cуғурта мукофоти тўланган кунда, юридик шахсларга суғурта мукофоти тўлангандан сўнг 3 кун муддатда берилади.

 

Суғурталовчи ва суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек суғурта шартномасини ўзгартириш ва муддатидан олдин бекор қилиш тартиби белгиланди. Суғурталаш жараёни тасдиқланган схема бўйича амалга оширилади.

 

Суғурталовчи қуйидаги ҳолатларда суғурта ҳодисасини тан олмайди ва ҳайвонларга етказилган зарар учун суғурта товони тўламайди:

  • ҳайвонлар суғурта шартномаси кучга кирган кундан сўнг 20 кун муддатда касалликлар оқибатида нобуд бўлса, мажбуран сўйилса ёки йўқ қилинса;
  • суғурта қилдирувчи имконияти бўлган ҳолда, суғурта ҳодисаси бўлганлиги тўғрисида ўрнатилган муддатларда хабар бермаса ва натижада суғурта ҳодисаси бўлганлигини ҳамда етказилган зарарни аниқлаб бўлмаса;
  • ҳайвонлар Низомда кўрсатилмаган суғурта таваккалчиликлари ёки касалликлар оқибатида нобуд бўлса, мажбуран сўйилса ёки йўқ қилинса;
  • ҳайвонлар хўжалик мақсадлари учун сўйилган бўлса;
  • суғурта қилдирувчи ветеринар мутахассиснинг давосиз касалга чалинган ёки бахтсиз ҳодисага дучор бўлган ҳайвонни сўйиш ҳақидаги кўрсатмаларини бажармаганлиги туфайли ҳайвон нобуд бўлса;
  • суғурта қилдирувчи томонидан суғурта ҳодисаси вақтида ва ундан сўнг ҳайвонларни нобуд бўлишининг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмагани натижасида қўшимча нобуд бўлган ҳайвонлар учун;
  • суғурта қилдирувчи била туриб, ёлғон ва ҳақиқий бўлмаган маълумотларни тақдим этса.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2019-11-12
  • USD:9490.77 (+23.50) сум
  • EUR:10455.03 (--115.18) сум
  • RUB:148.82 (--0.31) сум