Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЎзА қошида медиа марказ очилади

03.12.2019

Рус тилида ўқиш

Бу Президентнинг 2019 йил 2 декабрдаги қарорида назарда тутилган. Ҳужжат иловаларсиз эълон қилинган.

 

Республика ҳаётига оид ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатувчи расмий ахборот агентлиги бўлган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг (кейинги ўринларда - ЎзА) асосий вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.

 

ЎзА бош директори (вазирга тенглаштирилади) ва унинг ўринбосарлари  (вазир ўринбосарига тенглаширилади) Президент билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади. Қорақалпоғистон ахборот агентлиги директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра ЎзА бош директори ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Республика ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид янгиликлар бўйича фуқароларда холис фикрни шакллантириш, уларга ахборот-таҳлилий, шу жумладан, аудио ва видео ахборотлар етказиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида ЎзА таркибида Медиа марказ ташкил этилади, унинг вазифалари белгиланди.

 

Шунингдек, ЎзА фаолиятини тизимли йўлга қўйиш ҳамда давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни ўрнатиш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилади, ҳужжатда унинг вазифалари белгиланган. Маслаҳат кенгаши – бу ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи коллегиал орган ҳисобланади, унга ЎзА бош директори раҳбарлик қилади, таркиби эса оммавий ахборот воситалари соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари, шунингдек, мустақил экспертлардан шакллантирилади.

 

Қуйидагилар 2 ҳафта муддатда тасдиқланади:

  • ЎзА ходимларининг умумий чекланган сони 155 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг сони 13 нафардан иборат бўлган тузилмаси;
  • ЎзАнинг Қорақалпоғистон ахборот агентлиги (кейинги ўринларда – Қорақалпоғистон ахборот агентлиги) ходимларининг умумий чекланган сони 13 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимларининг сони 2 нафардан иборат бўлган тузилмаси;
  • ЎзА томонидан 2022 йил 31 декабрга қадар четдан олиб келинганда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этиладиган техника воситалари рўйхати.

 

2020 йил 1 майга келиб фойдаланувчилар учун қулай, аудио ва видео ахборотларни тарқатиш, тарқатилаётган ахборотларни тижорат йўли билан юклаб олиш имкониятлари мавжуд бўлган ЎзАнинг ахборот портали ишга туширилади.

 

3 ой муддатда илғор халқаро тажрибани ўрганган ҳолда ЎзАнинг ижодий ва техник ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.

 

Константин Мосин.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16