Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбек виноларининг бренди яратилади

09.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 753-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 23.07.2020 йилдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6033-сон Фармонига ҳамда Президентнинг 23.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4787-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қарор билан Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом Агентликнинг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартиби, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.

 

Агентлик алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. У алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширувчилар томонидан лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилади. Агентлик зиммасига алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида истеъмол этил спиртини тақсимлашни мониторинг қилиш вазифаси юклатилган.

 

Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, виночилик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, шунингдек соҳани ривожлантиришга йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошириш;
  • виночилик хом ашё базасини мустаҳкамлашга ва саноатбоп токзорлар плантацияларини кенгайтиришга, виночилик корхоналарини комплекс модернизациялашга, замонавий ресурс тежовчи технологияларни жорий этишга ҳамда виночилик соҳаси учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашиш;
  • маҳаллий вино тайёрловчиларнинг халқаро миқёсда рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек соҳага инвестицияларни жалб этишда узум етиштирувчилар ва вино тайёрловчиларни қўллаб-қувватлаш;
  • ўзбек виноларининг миллий брендини яратиш ва уни жаҳон бозорларида кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш ва бошқалар.

 

Агентликка «Энология лабораторияси» ДУКни зарур замонавий лаборатория анжомлари билан жиҳозланишини ва халқаро даражада аккредитациядан ўтказилишини, шунингдек узум, мевалар ва резаворлардан алкоголли маҳсулотлар тажриба ишлаб чиқариши ташкил этилишини таъминлаш топширилди.

 

Шунингдек Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • Агентлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторлари;
  • Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш;
  • Агентликнинг ҳисобот бериши.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум