Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси 1 млрд сўмдан ортиқ суммага мол-мулкни сотса Қандай статистика ҳисоботларини 18 ва 26 май санасидан кечиктирмай топшириш керак 2025 йил 1 майдан қандай ўзгартиришлар кучга киради Ҳакамлик суди нимаси билан қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиш учун янги асос жорий этилди

29.09.2016

23.09.2016 й. ЎРҚ–411-сон Қонунга кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш учун асосларга тузатишлар киритилди.

 

Фуқароликни йўқотишнинг муқаддам мавжуд бўлган асосларига чет давлат фуқаролигини олиш ҳам киритилди.

 

Бироқ агар Ўзбекистон Республикаси фуқароси мазкур ўзгаришлар (24.09.2016 й.гача) кучга киришидан олдин чет давлат фуқаролигини олиб бўлган бўлса, у мамлакатимиз фуқаролигидан маҳрум бўлмайди. Ушбу ҳолатда шахснинг чет давлат фуқаролигига мансублиги тан олинмайди (“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддаси).

 

Шунингдек, 23.09.2016 й. ЎРҚ–411-сон Қонун матнида у амалга киритилишига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилиши кўрсатилмагани боис «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасига кўра, асосларига чет давлат фуқаролигини олиш сабабли мамлакатимиз фуқаролигини йўқотиш қоидаси орқага қайтиш кучига эга эмас.

 

БУ МУҲИМ! Қонунга кўра чет эл давлати фуқаролигини қабул қилганлар 30 кун мобайнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёки хориждаги консуллик муассасаларига бу ҳақда маълумот беришлари шарт.

 

Шунингдек, агар чет элда доимий яшовчи шахс 3 йил давомида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса, Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Муқаддам бу муддат 5 йилни ташкил этар эди.

 

Бундан ташқари, муқаддам фуқароликни йўқотиш бўйича қайси бир асос юзага келмасин, жисмоний шахс ҳар қандай ҳолатда фуқароликдан маҳрум этилар эди. Энди эса қонунга “йўқотилиши мумкин” деган ифода киритилди. Яъни ҳар бир муайян ҳолатда фуқароликни йўқотиш масаласи индивидуал равишда ҳал этилади. “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддасида келтириб ўтилганидек, фуқароликни йўқотиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан расмийлаштирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Елена Ермохина,

бизнинг эксперт-юрист

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-05-05
  • USD:12915.07 (+0.00) сум
  • EUR:14659.90 (+0.00) сум
  • RUB:156.43 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17