Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилди

27.12.2018

Рус тилида ўқиш

26.12.2018 йилдаги ЎРҚ–510-сон тегишли Қонун эълон қилинди.

 

Маълумот учун: бутун дунёдаги миграция оқимларини тартибга солиш мақсадида халқаро даражада миграция хизматлари кўрсатиш зарурати юзага келганлиги муносабати билан 1951 йилда Халқаро миграция ташкилотига (бундан кейин – ХМТ) асос солинган.

 

ХМТ Конституциясида (Брюссель, 1953 йил 19 октябрь) унинг мақсад ва вазифалари эълон қилинган, улар қуйидагилардир:

  • мавжуд имкониятлари етарли бўлмаган ёки махсус ёрдамсиз кўча олмайдиган мигрантларни уюшқоқлик билан кўчириш чораларини кўриш;
  • ХМТ ва тегишли давлатлар, шу жумладан «қабул қилувчи» давлатлар ўртасида улар юзасидан аҳдлашувга эришиш мумкин бўлган, қочоқлар, кўчириб ўтказилганлар ва миграция хизматларига эҳтиёжманд бошқа шахсларни уюшқоқлик билан кўчириш;
  • тегишли давлатларнинг илтимосига ва улар билан келишувга кўра қуйидаги миграция хизматлари кўрсатилишини таъминлаш: қабул қилиш, саралаб олиш, миграцияга тайёрлаш, тил ўргатиш, мигрантларни хабардор қилиш фаолияти, тиббий текширувдан ўтказиш, жойлаштириш, қабул қилиш ва интеграциялаш имконини берувчи тадбирлар, миграция масалалари бўйича маслаҳат хизматлари ва б.;
  • ихтиёрий равишда қайтиб миграция қилиш, шу жумладан ихтиёрий репатриация учун худди шундай хизматлар кўрсатилишини таъминлаш;
  • халқаро миграция соҳасида фикр ва тажриба алмашиш, ҳамкорликни кенгайтириш учун давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар учун форум ташкил этиш, ш.ж. амалий ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида бундай муаммоларни ўрганиш.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 27.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16