Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони таъсис этилди

11.10.2017

Президентнинг ««Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги фармони имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

 

Конституция қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз эсдалик нишони билан тақдирланади.

 

Эсдалик нишони 0,25 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган мис қотишмасидан тайёрланади. Унинг диаметри 34 миллиметр, қалинлиги 2,2 миллиметрни ташкил этади. Эсдалик нишони билан бирга гувоҳнома берилади.

 

 

 

 

Самир Латипов.