Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

09.11.2022

Рус тилида ўқиш

Конституция қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан Президент 08.11.2022 йилда «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. 

 

Нишон билан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда бошқа шахслар мукофотланиши мумкин.

 

Эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

 

Низом ва «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонининг тавсифи тасдиқланди.

 

Вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари ва бошқа республика органлари раҳбарларига, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига Конституция қабул қилинган кун шарафига жойларда «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонлари тантанали вазиятда топширилишини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

 

Эсдалик нишонларини ва улар учун гувоҳномаларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Ҳужжат 09.11.2022 йилда «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум