Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистон қатор мамлакатлар учун виза режимини бекор қилади

07.12.2016

Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Тугатилаётган “Ўзбектуризм” Миллий компанияси негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. У туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

 

Қўмита зиммасига қуйидаги функциялар юклатилди:

  • туризм туроператорлик фаолиятини лицензиялаш;
  • сертификатлаштириш бўйича миллий орган – “Ўзстандарт” агентлиги билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликда туризм фаолияти субъектлари томонидан кўрсатиладиган туроператорлик (туризм маҳсулотлари) хизматлари ва меҳмонхона хизматларини мажбурий сертификатлаш, шу жумладан турли ташкилий-ҳуқуқий шакллардаги меҳмонхоналарнинг (мотелларнинг) таснифини белгилаш;
  • сертификатланадиган туризм хизматларининг норматив ҳужжатларда белгиланган мажбурий талаблар ва стандартларга мувофиқлиги бўйича инспекция назоратини амалга ошириш.

 

Ўзгаришлар лицензиялаш тартибига ҳам  дахл қилди. 2017 йилнинг 1 январидан:

  • фақат туризм фаолиятини ташкиллаштиришни таъминлайдиган туризм корхоналари – туризм операторлари, туризм агентликлари, экскурсия ташкилотлари, туризм фирмалари туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи юзасидан лицензияланадилар;
  • туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олишда туризм хизматлари сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсантларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш тизимининг мавжудлиги мажбурий лицензия талаби ва шарти ҳисобланади;
  • меҳмонхоналарда ва жойлаштиришнинг шу каби воситаларида туризм хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия мавжуд бўлиши бўйича талабни бекор қилган ҳолда, туризм фаолияти билан боғлиқ бўлган субъектлар – меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва жойлаштиришнинг шу каби воситалари томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари мажбурий сертификатланади. Бунда 2018 йил 1 январдан бошлаб хорижий туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган умумий овқатланиш корхоналари ва автотранспорт корхоналарини мажбурий сертификатлаш жорий этилади;
  • гидлар (экскурсия етакчилари), кузатиб борувчи-йўриқчиларнинг хизматлари фақат улар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан бериладиган малака сертификати олгандан кейин жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг ходимлари томонидан амалга оширилиши мумкин;
  • туризм корхоналари туризм фаолияти субъектлари билан фақат уларда мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан хорижий туристларга туризм хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномалар (битимлар) тузиш ҳуқуқига эга. 

 

2017 йил 1 апрелдан бошлаб:

- туризм мақсадида Ўзбекистон Республикасига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келувчи Австралия, Австрия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Люксембург, Нидерландия, Корея Республикаси, Сингапур, Финляндия, Швейцария ва Япония фуқаролари учун;

 

- 55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи Бельгия Қироллиги, Индонезия, ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), Малайзия, АҚШ, Франция, Вьетнам, Исроил, Польша, Венгрия, Португалия ва Чехиянинг фуқаролари учун виза режими бекор қилинади.

 

Мазкур хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига киришда 50 АҚШ доллари миқдорида Давлат бюджетига ўтказиладиган кириш йиғими тўлайдилар. Бунда кириш йиғими тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат мамлакатга кириш учун асос ҳисобланади.

 

Бундан ташқари, кейинги йилнинг бошидан бошлаб (2017 йилнинг 1 январидан):

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича хизматларга шу жумладан туризм фаолияти субъектлари орқали ҳақ тўлаш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади, улар учун тўлов республиканинг таклиф этувчи давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда туризм йиғими хизматларга ҳақ тўланган валютада тўланади;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан туризм операторларига тўловни нақд эркин алмаштириладиган валютада тўлашга рухсат этилади ва бу тўловлар кейинчалик туризм хизматлари учун хорижий шерикларга нақдсиз тўлов учун инкассация қилинади;
  • туризм операторлари улар томонидан кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан озод қилинади;
  • меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш жойлари хорижий фуқароларга кўрсатиладиган туризм хизматлари учун тушадиган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизини белгиланган тартибда мажбурий сотадилар;
  • туристларни қабул қиладиган туризм операторлари, шунингдек уларнинг ходимлари туристлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишига доир тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қоидалар бундан мустасно.

 

Шунингдек, туризм фаолияти субъектлари белгиланган тартибда сертификатланган камида 4 юлдузли даражадаги меҳмонхона ва мотелларни фойдаланишга топширганда улар юридик шахсларнинг фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан, шунингдек ягона солиқ тўловидан 5 йил муддатга озод қилиш кўринишида солиқ имтиёзини олдилар.

 

Белгиланишича, туризм фаолияти субъектлари томонидан туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги автотранспорт воситалари сотиб олинганлиги учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғим сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматининг 3 фоизи миқдорида ундирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



 

Самир Латипов,

экспертимиз.

 

 Мавзуга оид материал:

 

Қишда таътил олганда... қаерга бориш мумкин?

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум